Оқолтин туманида “Хар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 26 нафар ёшга ер майдонлари ажратилди.
Оқолтин туманида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнатга ўргатиш, ердан унумли фойдаланиб, даромад олишларига шароит яратиш мақсадида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 26 нафар ёшларга “Оқолтин ёш авлоди’’ кооперациясидан 26 гектар, “Ёшлар келажак тараққиёти” кооперациясидан 39 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.
Туман ҳокими Дилмурод Фазилов ёшларга ҳар бир қарич ердан унумли ва самарали фойдаланиши, оиласи даромадини яхшилаши кераклиги тўғрисида таклиф ва тавсияларни ҳам бериб ўтди.
-Мен бугун 1 гектар ернинг эгаси бўлдим. Бунинг учун аввало Муҳтарам Президентимизга ва барча мутасадди ташкилот раҳбарларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгусида мен ўзимга ажратилган ердан тўғри фойдаланиб, экиндан юқори ҳосил олиб, оилам даромадини яхшилашга, юқори ҳосилдорликка эришсам халқимиз дастурхонини қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдиришга ўз ҳиссамни қўшаман,-дейди Эркин Омонбоев.
Ишонамизга бу ёшлар олдига қўйган мақсадга эришади ва ердан оқилона фойдаланади.
Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати