Оқолтин туманида жорий йил 306 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга қайта тайёрланди.

Оқолтин туманида жорий йил 306 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга қайта тайёрланди.


Январь-ноябрь ойларида жами 283 нафар ишсиз ёшлар қайта тайёрлаш курсларига юборилди.

Жумладан:

▪️ Ишсизларнинг 277 нафари тикувчилик;

▪️ 2 нафар компютер графикаси;

▪️ 4 нафари қишлоқ хўжалиги машиналарини таъмирлаш ва уларга теҳник хизмат кўрсатиш йўналишларида қайта ўқитилди.

Бундан ташқари 18 нафар ишсиз фуқаролар “паррандачилик” ҳамда 5 нафар хотин-қизлар устоз-шогирд анъанавий усулида тикувчилик йўналишида касбга тайёрлов ва қайта тайёрлов курсларида ўқитилиб, ҳар бирига 198024 сўмдан стипендиялар тўлаб берилмоқда.

Йил давомида касб-хунарга ўқитилган ишсизларнинг : 

▪️ 18 нафари 2020 йилда таълим муассасаларини битирган битирувчилар;                                                                                                                                            ▪️ 6 нафари ногиронлиги бор хотин-қизлар;

▪️ 5 нафари ёлғиз оналар; 

▪️ 31 нафари темир дафтарга киритилган оилалардаги хотин-қизлар;

▪️ 30 нафари чет давлатларда ишлаб қайтган мехнат мухожири бўлган хотин-қизларни ташкил этади.

Шунингдек тумандаги ишсиз фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни даромад олишларига кўмаклашиш мақсадида 3013 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. Уларга 1.9 млрд.сўм иш ҳақи тўлаб берилди.

Оқолтин тумани бандликка кўмаклашиш маркази

Report Page