Сурхондарё вилояти ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати ходимлари Бухоро вилоятида хизмат сафарида.

Сурхондарё вилояти ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати ходимлари Бухоро вилоятида хизмат сафарида.

Metodik xizmat bo‘limi axboroti

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2020-йил  6-ноябрдаги ПҚ-4884-сон Қарори билан тасдиқланган “Таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури”нинг 12-бандида Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактабининг амалий тажрибаси, методик ва методологик бошқарув усулларини ҳудудларда ташкил этилаётган ихтисослаштирилган математика мактабларининг таълим жараёнига татбиқ этиш мақсадида ихтисослаштирилган математика мактаблари ўқитувчиларини Халқаро математика мактабига стажировкага юбориш, Халқаро математика мактабининг махоратли ўқитувчилари томонидан ихтисослаштирилган математика мактабларида маҳорат дарсларини ўтказиш, Халқаро математика мактаби тажрибасини оммалаштириш мақсадида директорлар малака ошириш курсларида мазкур мактабнинг бошқарув методикасини кенг ёритиш вазифалари белгиланган.

 Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистан Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ихтисослаштирилган математика мактаблари ўқитувчиларини Халқаро математика мактабига ўзаро тажриба алмашишга юбориш ҳамда Халқаро математика мактабининг маҳоратли ўқитувчилари томонидан ихтисослаштирилган математика мактабларида маҳорат дарсларини ўтиб бериш жадвалига мувофиқ Халқаро математика мактабининг маҳоратли ўқитувчилари томонидан ўтказиладиган маҳорат дарсларида Сурхондарё вилоятидаги ихтисослаштирилган математика мактаблари ўқитувчиларининг тўлиқ иштироки таъминланади.

Хизмат сафарига борган Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати ўқитувчилари ва раҳбарлари ҳозирда Бухоро вилояти 23,12,30,38-сонли мактаблар ҳамда 12-АФЧЎИМга ташриф буюришди.




Report Page