Ўзбекистон Республикаси «Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Ватанимиз байроғи-фахримиз ғуруримиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси «Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Ватанимиз байроғи-фахримиз ғуруримиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси  «Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинганлигига 29 йил тўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи - мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у ер юзида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради.

Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олиб қарамайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган, юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраганлар. Мустақил байроғимиз ҳилпирашида халқимизнинг бугуни, ўлмас хотираси, иймон-эътиқоди, келажакка бўлган комил ишончи жилоланади. Миллий байроғимизнинг давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб туриши, турли байрам ва тантаналарда, мамлакатимиз вакиллари қатнашаётган халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида юксакларда ҳилпираб туриши барчамизга ифтихор бахш этади.Байроқ ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттиради. Дунёнинг қайси нуқтасида бўлмайлик, байроғимиз тимсолида Ўзбекистон деган ҳимоячимиз, суянчиғимиз борлигини ҳис қиламиз.

Ватанимиз байроғига бўлган ҳурмат ва эҳтиром унинг сарҳадларидан бошланади. Ватан ҳимоячилари, айниқса ёшлар қалбида Ватан туйғусини янада кучлироқ жўш уришини кучайтириш, байроғимизга бўлган, ғурур ва ифтихорни, Ватанимиз ва халқимизга бўлган чексиз меҳр-муҳаббатни ошириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими 9252-сонли ҳарбий қисм билан ҳамкорликда “Ватанимиз байроғи-фахримиз ғуруримиз” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Самимий мулоқот давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Н.Юлдашев, туман ҳокими маслаҳатчиси С.Раимов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари О.Эгамовлар ҳамда 9252-сонли ҳарбий хизматчилари иштирок этди. 

Дарҳақиқат, байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир. Ватанимиз байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар томон бошлайди. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!

Н.Юлдашев,

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оқолтин туман бўлими раҳбари 

Report Page