15

15

@Jizzax

Буюм бозорлари, ресторанлар ва чегаралар очилмоқда: 15 июндан нималарга рухсат берилди?


15 июнь, душанба кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида карантин чекловлари бўйича сезиларли ўзгаришлар кузатилади.

Бугундан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда кафе ва ресторанлар, хусусий боғчалар, буюм бозорлари қайтадан очилади; ҳудудлараро автобус қатновлари тикланади.

Бундан ташқари, эпидемиологик вазият барқарор давлатлар билан авиақатновларни қайта йўлга қўйиш бошланади.

Уч ойлик тақиқдан сўнг, 15 июндан Ўзбекистон фуқароларига ўқиш ва меҳнат фаолиятини давом эттириш учун хорижга чиқишга рухсат берилди.

6та тоифадаги фуқароларга Ўзбекистонни тарк этишдан ташқари, ватанга қайтиб киришга ҳам рухсат берилди. Жумладан, энди даволаниш мақсадида хорижга бориб келиш мумкин. Чет элда яқин қариндошлари ёки оғир касал қариндош-уруғлари бор шахсларга ҳам чегаралар очилди.

Kun.uz 15 июндан бошлаб рухсат этилган фаолият турлари ва уларга қўйилган талабларни эслатиб ўтади.

Умумий овқатланиш объектлари:

банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
фаолиятини 8:00дан 23:00га қадар ташкил этиш;
столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.
Хусусий боғчалар:

биноларни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозлаш;
ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
тана ҳарорати 37С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

Report Page