“А.Навоий” маҳалласи Оқолтин туманининг энг кўркам масканига айланади

“А.Навоий” маҳалласи Оқолтин туманининг энг кўркам масканига айланади


Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги

Инсоннинг ҳаётга муносабатини ўзгартириб, оиласи билан бахтли яшашнинг муҳим омили шинам ва кўркам уй-жойга эга бўлишида, десак муболаға бўлмайди "Обод қишлоқ” дастурининг биринчи босқичида амалдаги қонунчилик билан белгиланган қурилиш нормалари ва санитария талабларига жавоб бермайдиган, таъмирталаб уйларда яшовчи оилалар рўйхати шакллантирилиб, ноқонуний қурилмалар ва деворларнинг бузилиши, ариқларни тозалаш, дарахтларни буташ, чиқинди ва ахлатларни тозалаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги

Одамларнинг ҳаётдан мамнунлиги, шаҳарлардагидек қулайлик ва имкониятларга эга бўлган замонавий масканларда яшаётганидан шодонлик ҳисси замирида бир ҳақиқат — қишлоқларни обод қилиш йўлидаги ислоҳотлар ётибди, бу ерда ҳам “Обод қишлоқ” дастури доирасида катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. Маҳалла  янгича қиёфа касб этиб, замонавий кўринишда, барча қулайлик, шарт-шароитларга эга бўлган Оқолтин туманининг энг кўркам масканига айланади – дейди Оқолтин тумани ҳокими Дилмурод Фазилов “А.Навоий” маҳалласи фуқаролари билан учрашувда.

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page