Аввал хабар берганимиздек, бугун Халқ депутатлари Оқолтин тумани кенгашининг навбатдаги XXIII сессияси бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, бугун Халқ депутатлари Оқолтин тумани кенгашининг навбатдаги XXIII сессияси бўлиб ўтди.


Фото: Оқолтин туман ҳокимлиги

Сессияда 2020 йил якунлари ҳамда 2021 йилда амалга ошириладиган ишлар бўйича Оқолтин тумани ҳокимининг мурожаати эълон қилинди.

Фото: Оқолтин туман ҳокимлиги

         Ассалому алайкум!

         Ҳурматли депутатлар ва тадбиркорлар!

Барчамизга маълумки, оғир синов ва машаққатлар билан кечган 2020 йилни якунлаб, яна бир янги йилни қарши олиш арафасидамиз.

Қанчалик оғир ва синовлар билан кечган бўлсада, жорий йилда эришган натижаларимиз тарихга айланиб, олдимизда янги-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва имкониятлар пайдо бўлмоқда.

Шу боис, бугун Сизлар билан биргаликда 2020 йил учун белгилаб олинган вазифаларимиз ижро натижаси ва келгуси йилги устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим.

Ҳамма мутасадди раҳбарлар бир ҳақиқатни тушуниши керак, ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини ошириш, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда аҳолининг янада фаолроқ, янада ташаббускор бўлиши биз учун жуда муҳим.

Шунингдек, одамлар етарли даромад топиши учун қулай бизнес ва инвестиция муҳитини шакллантириб, янги-янги корхоналар ва иш жойларини кўпайтириш каби долзарб масалаларимиз бор.

Давлатимиз Раҳбарининг жорий йилги Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида биз камбағаллик ва унга қарши курашиш масалаларини очиқчасига тан олдик ҳамда “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” тизимини йўлга қўйдик.

Лекин, камбағалчиликни ҳукумат томонидан бериладиган ижтимоий ва моддий ёрдамлар ҳисобига қисқартириб бўлмаслигини бутун дунё тажрибаси кўрсатиб берган. Камбағалликни қисқартиришнинг бирдан бир, ягона йўли бу – тадбиркорликни ривожлантиришдир!

Шундай экан, туман ҳокими бошчилигида барча бўғиндаги раҳбарлар “Ҳар бир тадбиркорга – кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” ғояси асосида тадбиркорлар билан яқиндан туриб, биргаликда ишлаш тизимини тубдан ўзгартиришимиз керак. Бунинг учун барча имкониятлар бизга яратиб берилган.

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!

Оқолтин туманида бугунги кундаги асосий иқтисодий кўрсаткичлар, келгусида кутилаётган натижалар юзасидан тўҳталиб ўтмоқчиман.

Оқолтин туманида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми январ-ноябр ойида 145,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 88,6 фоизга ўсган (158,6 млрд.сўм, 113,7%, аҳоли жон бошига 3050,0 минг сўмни ташкил этган). аҳоли жон бошига 2786,9 минг сўмни ташкил этган. январь-декабрь ойларида эса 210,0 млрд. сўмга бажарилиши кутилмоқда, ўсиш суръти 100,6 фоизни ташкил этади. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,4 млрд сўмга кам (ўтган йилнинг мос даврига 158,6 млрд. сўм, ўсиш суръати 118,7%, аҳоли жон бошига 3488,5 минг сўмни ташкил этган). Сабаби саноат корхоналаримизнинг карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатганлиги ҳамда “Сардоба” сув омборида юз берган техноген ходисаси деб билсак, 2021 йилнинг январ-декабр ойларига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 194 млрд. сўмга оширишни режалаштирганмиз.

Оқолтин туманида истемол товарлари ишлаб чиқариш хажми январ-ноябр ойида 65,8 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 76,3 фоизга ўсган (ўтган йилнинг мос даврига 75,0 млрд.сўм, ўсиш суръати 104,1%, аҳоли жон бошига 1443,0 минг сўмни ташкил этган). Аҳоли жон бошига 1244,2 минг сўмни ташкил этади. Январь-декабрь ойларида эса 105,6 млрд. сўмга бажарилиши кутилмоқда, ўсиш суръти 108,7 фоизни ташкил этади (ўтган йилнинг мос даврига 82,6 млрд.сўм, ўсиш суръати 104,2 %, аҳоли жон бошига 2109,2 минг сўмни ташкил этган).

2021 йилнинг январ-декабр ойларига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 79,2 млрд. сўмга оширишни режалаштирганмиз.

Ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хажми эса

январь-декабрь ойларига 820,4 млрд сўмга бажарилиши кутилмоқда. Бу кўрсатгич аҳоли жон бошига 15716,4 минг сўмни, ўтган йилнинг мос даврига 850,0млрд.сўм, аҳоли жон бошига 16283,5 минг сўмни ташкил этган. 2021 йилнинг январ-декабр ойларига ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хажми 845,1 млрд. сўмга оширишни режалаштирганмиз. Бу албатта эртапишар пахта ва ғалла навларини экиш ҳисобига такрорий экин майдонларидан самарали фойдалианиш ҳисобига маҳсулотлар ҳажми  оширилади.

Шунингдек, қурилиш ишлари хажми январ-ноябр ойида

137,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 96,2 фоизга ўсган ўтган йилнинг мос даврига 96,9 млрд.сўм, ўсиш суръати 115,5% аҳоли жон бошига 1891,7 минг сўмни ташкил этган), январ-декабр ойларида

123,0 млрд. сўмга бажарилиши кутилмоқда, бу ўтган йилнинг мос даврига (январ-декабр) нисбатан 26,4млрд. сўм кўп дегани (ўтган йилнинг мос даврига 97,4млрд.сўм, ўсиш суръати 127,2%, аҳоли жон бошига

1891,7 минг сўмни ташкил этган). 2021 йилнинг январ-декабр ойларига қурилиш ишлари хажми 164,1 млрд. сўмга бажарилишини режа қилиб олдик.

Чакана савдо айланмаси хажми январ-ноябр ойларида

211,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан

99,5 фоизга ўсган (ўтган йилнинг мос даврига 119,9 млрд.сўм, ўсиш суръати 105,4%, аҳоли жон бошига 2336,6 минг сўмни ташкил этган). Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 91,8 млрд. сўмга кўп. Январ-декабр ойига ушбу кўрсаткич  219,6 млрд. (101,1 фоиз) сўмга ўсиши кутилмоқда (ўтган йилнинг мос даврига 91,8 млрд. сўм, ўсиш суръати 176,5%, аҳоли жон бошига 4055,5 минг сўмни ташкил этган). 2021 йилнинг январ-декабр ойларига 189,4 млрд. сўмга бажарилиши режалаштирилган.

Ҳизматлар хажми январ-ноябр ойларида 59,0 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 98,9 фоизга ўсган (ўтган йилнинг мос даврига 54,6 млрд.сўм, ўсиш суръати 109,1%, аҳоли жон бошига 1045,9 минг сўмни ташкил этган). Январ-декабр ойига ушбу кўрсаткич 65,3 млрд. сўмга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 99,5 фоизга ўсиши кутилмоқда (ўтган йилнинг мос даврига 59,9 млрд.сўм, ўсиш суръати

107,9 %, аҳоли жон бошига 1147,5 минг сўмни ташкил этган).

2021 йилнинг январ-декабр ойларига 73,7 млрд. сўмга ёки 103 фоизга бажарилиши режалаштирилган.

Маълумки, Давлатимиз раҳбари томонидан ўтган йил ноябрь ойида тижорат банклари билан ўтказган йиғилишда ҳар бир туман (туман)да мавжуд имкониятлар ва ишга солинмаган резервлардан фойдаланиб,сўнгги икки йилда тадбиркорлар сонини ўртача икки баробарга ошириш топшириғини берилган эди.

Шу асосда, 2019 йил давомида 236 та (2018 йилга нисбатан

2 баробар кўп), жорий йилнинг ўтган 11 ойида 245 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Жорий йил якунига қадар 291 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, белгиланган прогноз режаси 100 % га бажарилиши таъминланади.

Шунингдек, бугунги туманда юридик шахс ташкил этган корхоналар сони 1306 та бўлиб, шундан 81 таси (6,2 фоизи) фаолият кўрсатмаяпти.

Аҳоли ўртасида тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда тижорат банкларимиз томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари асосида 607 нафар фуқарога жами 19,8 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиб, ўз тадбиркорлик фаолиятнини йўлга қўйишига кўмаклашилди.

Жумладан, 1. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 514 нафар фуқароларга жами 16,5 млрд. сўм

2. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари асосида 10 нафар фуқароларга жами 230 млн. сўм

3. Ҳунармандчиликни ривожлантиришга 49 нафар фуқароларга жами 1,8 млрд. сўм.

4. Бандликка кўмаклашиш жамғармаси хисобига 2 нафар фуқароларга жами 40 млн. сўм.

5. Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондидан 27 нафар фуқароларга жами 306 млн. сўм.

6. “Yoshlar – kelajagimiz” дастури асосида 5 нафар фуқароларга жами 1025 млн. сўм

Энди, ҳар биримиз бу пулларни ишлатиш самараси қандай бўлди, деган саволга жавоб беришимиз керак.

Мисол учун, 16,5  млрд. сўм оилавий кредит ажратилиб, 600 дан зиёд иш ўринлари яратилган. Ёки, 1 млрд. сўм кредит ҳисобига ўртача 36 та янги иш ўрни тўғри келган. Қолган 3,3 млрд. сўм имтиёзли кредитлар - Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ҳунармандчиликни ривожлантириш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш жамғармаси, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, “Yoshlar – kelajagimiz” дастури асосида ажратилган.

Бу каби ҳолатлардан тўғри хулоса чиқариб, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш, жумладан унинг ҳақиқий эгаларини топиб, муҳтожларга йўналтиришимиз керак.

Шу билан бирга, олдинги йилларда ажратилган маблағлардан фойдаланиш натижадорлигини баҳолаш нуқтаий назаридан оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга улгурган оилаларга оилавий тадбиркорликнинг афзалликларини тушунтириш ва улар фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш орқали босқичма-босқич уларнинг оилавий корхона сифатидаги расмий фаолиятини ташкил этиш чораларини кўришимиз керак.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда янги иш ўринлари яратилиши тўғрисида

Жорий йилнинг ўн бир ойи давомида Дастурда белгиланган режага нисбатан 1073 нафар ўрнига амалда 1219 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш билан таъминланди (ўтган йилнинг шу даврида жами 946 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилган, ўсиш суръати 28 фоизни ташкил этмоқда). Доимий иш ўринларига ишга жойлашганларнинг

256 нафарини аёллар ва 206 нафарини 16 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этди.

Ундан ташқари жорий йилнинг ўн бир ойлиги давомида Дастурда белгиланган 893 нафар ўрнига амалда 3043 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди (ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш бўйича дастур кўрсаткичлари 341 % га бажарилган). Ўн бир ойлик давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишларида 1699 нафар аёллар ва 874 нафар 16 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этдилар.

213 нафар ишсиз фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланган

Шунингдек, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган жами

155 нафар ишсиз фуқарога тадбиркорлик субъектлари очиш, енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун 339,5 млн. сўм миқдорида субсидиялар ажратилди.

Оқолтин туманида жойлашган корхона ва ташкилотлардан ўтган йилнинг ноябр ойида 722 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб,

2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида туман бўйича 1347 та янги иш ўринлари яратилган, ўсиш суръати 53,6 фоизни ташкил этмоқда.

Ҳудудий инвестиция дастурлари ижроси тўғрисида

Кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, хусусий мулк устуворлиги ва дахлсизлигини таъминлаш борасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиб берилди.

Айтиб ўтганимиздек, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарорига асосан

2020 – 2023 йилларда Оқолтин туманида қўшимча равишда амалга оширилиши белгиланган умумий қиймати 42 млн. АҚШ доллар миқдоридаги 2 та лойиҳалар хисобига шундан 2020 йилнинг ўзида 17 млн. АҚШ долл. бўлган хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштириш режалаштирилган. Булар “APK Oqoltin” Унитар Корхонасининг 250 нафар янги бўш иш ўрни яратиш мақсададида “пахта-тўқимачилик кластери” лойиҳаси ва "Bean export" МЧЖ корхонасининг мошни саралаш орқали қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш лойиҳаси. Яратиладиган бўш иш ўринлари 20 нафар.

Ушбу лойиҳалар жорий йилнинг якунига қадар биринчи босқичи ишга туширилиши эвазига 2021 йилда бюджетга қўшимча ўртача 4,5 млрд. сўм маблағ туширилишига эришилади ҳамда жами 180 та янги бўш иш ўринлари хамда 220 та мавсумий иш ўринлари яратилади.

 Туманда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурига киритилган, хорижий инвестициялар хисобига амалга оширилиши белгиланган

3 лойиҳа жумладан:

1.     “Оқолтин ёғ-мой” МЧЖ 800 минг долл. 2-сектор худуди.

2.     “Беан экспорт Оқолтин” МЧЖ 2 млн. долл. 1-сектор худуди.

3.     “Оқолтин мега текстиль 2,8 млн. АҚШ долл. 4-сектор худуди.

ҳисобга 2020 йилда 5 млн. 680 минг АҚШ долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳамда хорижий молия институтлари маблағлари ўзлаштирилиб белгиланган режа 33.4 фоизга бажарилади. Мазкур маблағларнинг асосий капиталдаги улуши 100 фоизни яни 5.68 млн. долларни ташкил қилади.

Шунингдек, 2020-2021 йилларда амалга ошириладиган ҳудудий инвестиция дастурига асосан қиймати 786,0 млрд. сўмлик 95 та лойиҳа шакллантирилган. Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши хисобига

3239 та бўш иш ўринлари яратилади.

Белгиланган режага мувофиқ 2020 йилда қиймати 605,5 млрд. сўмлик жами 77 та лойиҳа ишга туширилиши эвазига 2790 та бўш иш ўринлари яратилиши белгиланган эди. Бугунги кунда ҳудудий инвестиция дастури ҳамда қўшимча лойиҳалар ҳисобига қиймати 424,2 млрд. сўм бўлган 64 та лойиҳалар ишга туширилди ва натижада 750 та иш ўринлари яратилди. Декабр ойи якуни билан қиймати 147,8 млрд.сўмлик 13 та лойиҳа ишга туширилиб, натижада 1305 та бўш иш ўринлари яратилиши таъминланади. 2020 йил учун белгиланган режа лойиҳа сони бўйича (режа 77 та, амалда 77 та) 100 фоизга, иш ўринлари бўйича (режа 2790, амалда 2790 та) 100 фоизга, ўзлаштирилган маблағлар (режа 605.5 млрд. сўм, амалда 615,0 млрд. сўм) 104 фоизга ортиғи билан бажарилмоқда. Мазкур ишга тушган лойиҳалар эвазига 2020 йилда ўртача 1 млрд, 58 млн. сўм, 2021 йилда ўртача 2 млрд. 469 млн. сўм бюджетга қўшимча маблағлар туширилишига эришилади.

Кичик саноат зоналари (КСЗ) тўғрисида

Оқолтин тумани “Кўркам диёр” МФЙ худудида 1 гектар ер майдонига 1 та кичик саноат зоналари ташкил этилган бўлиб, ташкил этилган кичик саноат зонаси ҳудудида умумий қиймати 19.36 млрд. сўмлик 2 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 135 га яқин янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Жумладан “Оқолтин ёғ-мой саноат” МЧЖ томонидан умумий қиймати 9 млрд. 64 млн. сўм бўлган олий навли ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

Яратиладиган янги иш ўринлари 65 нафар. “Акалтин флоур” МЧЖ томонидан умумий қиймати 9 млрд. 72 млн. сўм бўлган ун ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойихаси. Яратиладиган янги иш ўрни 70 нафар.

Мазкур кичик саноат зоналарини зарур муҳандислик-инфратузилма тармоқлари билан таъминлаш учун 2020 йилнинг якунига қадар 1 млрд. 782 млн. сўмлик бюджет маблағлари жалб қилинади.

Яна бир муҳум масала, бундан кейинги эркин иқтисодий зоналарга ва кичик саноат зоналарига фақатгина эскпортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар маҳаллийлаштириладиган лойиҳалар ҳамда саноат кластерларини ташкил этувчи лойиҳаларни жойлаштириш бўйича янгича тартиб ишлаб чиқилади ва тадбиқ этилади.

Бундан ташқари туманда 2021 йилда ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида, экин ерига мўлжалланмаган, инфратузилма объектларини ўтказишга қулай бўлган, туманнинг “Саҳоват” МФЙ, Тинчлик кўчасида жойлашган “Оқолтин гидромелиорация ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи” балансида бўлган 2,0 гектар ер майдони ёшлар кичик саноат зонасини ташкил этиш бўйича вилоят ҳокимлигига таклиф киритилди.

Экспорт кўрсаткичлари

2020 йил январ-декабрь ойларида жами 9 млн. 212 мингАҚШ долларлик (шундан саноат маҳсулотлари – 2 млн. 360 минг АҚШ доллар, мева-сабзавот маҳсулотлари 6 млн. 852 минг АҚШ доллар) экспорт прогнози белгиланган бўлиб, амалда эса декабр ойининг бугунги кун ҳолатига 4 млн. 240 мингАҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди ёки белгиланган 11 ойлик прогноз кўрсаткичлари 47 фоизга бажарилмоқда. Йиллик режани бажариш бўйича зарур чоралар кўрилиб,

5 млн. 122 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти амалга ошириш бўйича ҳисоб-китоб қилиб олинди. Йил якунига қадар 9 млн. 350 минг доллар, яъни, 101,5 фоизга бажарилади.

Янги маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш ва янги бозорларга кириб бориш бўйича туманимизда жойлашган бўш бино негизида тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган “Сардоба текстиль” МЧЖ ташкил этилиб қулай шарт шароитлар яратиб берилди. Корхона хозирги кунда ишлаб чиқариш фаолиятини бошлади. Россия Федерацияси “Ростекстилторг” компанияси билан экспорт шартномаси тузилди. Корхона томонидан бугунги кунга қадар 848 АҚШ минг долларлик тикув трикотаж маҳсулотлари Россия Федерациясига экспорт амалга оширилди. Шу билан бирга Мустақиллик МФЙ ҳудудида бўш турган бино негизида "МАКС ЧАРМ" МЧЖ терини қайта ишлаб тери маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилиб, бугунги кунга қадар 130 минг долларлик тери маҳсулотлари Хитой, Покистон ва Хиндистон давлатларига экспортга чиқарилди.

 - Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт режасини бажариш бўйича туманда “Беан экспорт” МЧЖ ҳамда "OQOLTIN TOMORQA XIZMATI" МЧЖ ташкил этилиб корхоналар томонидан май ойидан бугунгача 3 млн. 161 минг АҚШ долларлик мева-сабзавотлар экспорти амалга оширилди.

Импорт

2020 йил январь-ноябрь ойларида Оқолтин туманида рўйхатдан ўтган корхоналар томонидан жами 11,3 млн. доллар миқдорида товар ва хизматлар импорти амалга оширилиб, ушбу кўрсаткич маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини кўпайтириш учун асбоб-ускуналар олиб келиниши кўпайганлиги эвазига 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 млн. доллар ёки 452 фоизга кўпайган.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 1 та корхона томонидан 3 турдаги 1,1 млрд.сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш режаси белгиланган бўлиб, амалда 1 та корхона томонидан 4 турдаги 1,2 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб белгиланган режа 102 фоизга бажарилди.

Импорт таҳлили асосида жорий йилдаги туман маҳаллийлаштириш дастурига 2 та (3 та маҳсулот тури бўйича) янги (шундан 2020-2021 йиллар жами 5 та маҳсулот тури бўйича 2 та лойиҳа) импорт ўрнини босувчи лойиҳалар манзилли рўйхати шакллантирилди.

Тадбиркорларнинг мурожаатлари тўғрисида.

Тадбиркорларнинг мурожаатлари тўғрисида.

Ўтган 11 ойда Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига 274 та мурожаат келиб тушган. Тадбиркорлар билдирган муаммо ва масалалар таҳлили, уларнинг аксарияти бўйича ечим борлигини кўрсатмоқда.

Шундай бўлсада, тадбиркорлар мурожаатларида бўш ер ва бино ажратиш, муҳандислик ва коммуникация тармоқларига уланиш, кредит олиш ва гаров таъминоти, асосий ўринда қолмоқда.

Мисол учун, инфратузилма масалалари бўйича 11 та, солиқ масалалари бўйича 9 та, рухсатнома ва лицензия масалалари бўйича 1 та, айниқса тадбиркорларни қийнаётган асосий муаммо – кредит олиш масаласи бўйича 75 та мурожаатлар мавжуд.

Туманимизда ҳал этилиши мумкин бўлган мурожаатларнинг 8 таси Республика даражасида кўриб чиқилган масалалар, 99 таси вилоят даражасида кўриб чиқилган масалалар ва 172 таси ва туман даражасида кўриб чиқилган масалалардир. Мурожаатларнинг асосий қисми туман даражасида ечим топмоқда.

Хулоса шундай, тадбиркор муаммосини ҳал этиш тегишли сектор раҳбарлари, идора ва ташкилотларнинг шахсий масъулияти ва ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш лозим.

Президентимиз томонидан тадбиркорлик фаолияти учун яратиб берилган имтиёз ва енгилликлар натижасида коронавирус пандемияси даврида вақтинча ишламай турган 187 та (65,1 фоиз) корхона бугунги кунга келиб ўз фаолиятини тўлиқ тиклади.

Туман бўйича жами рўйхатдан фаолият юритаётган корхоналар сони 814 тани ташкил этиб, июл ойи ярмигача 187 та корхоналар фаолиятини тикланди, қолганлари ҳам карантин юмшатилиши муносабати билан ўз фаолиятларини тиклаябди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки туманда коронавирус пандемияси оқибатида вақтинча иқтисодий фаоллигини йўқотган 187 та (пул оқимлари камайган) корхона фаолиятини тўлиқ тўхтатган эди. Ушбу корхоналарнинг фаолияти бугунги кунда тўлиқ тикланди.

Савдо йўналишида – 52 та, саноат 30 та, қурилиш соҳасидаги корхоналар бўйича – 20 та, умумий овқатланиш соҳасидаги корхоналарда – 85 тани ташкил этади.

Бу борада айрим камчиликларимиз ҳам бор, бу йўналишда ишлар ҳали етарлича ташкил этилмаган.

Шу боис, ушбу туман ҳокимининг биринчи ўринбосари туман Давлат солиқ инспекцияси ва тижорат банклари билан биргаликда ишламай турган корхоналар фаолиятини тиклаш бўйича аниқ чораларни кўриши лозим.

Шу билан бирга, ҳар бир тизим ташкилоти раҳбарлари бутун командаси билан мижозбай ишлашга ўтиши ва тадбиркорлар билан қайта алоқа тизимини яратиши зарур.

Report Page