Оқолтин туманида “темир дафтар”га киритилган 22 нафар хотин-қизларга имтиёзли банк кредитлари ажратилиб бандлиги таъминланган.

Оқолтин туманида “темир дафтар”га киритилган 22 нафар хотин-қизларга имтиёзли банк кредитлари ажратилиб бандлиги таъминланган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустахлаш сохасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонида таъкидлаб ўтилганидек, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларга шарт-шароитлар яратиш бўйича Оқолтин тумани махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан изчил ишлар қилинмоқда. Тумандаги ишсиз хотин-қизлар билан давра сухбатлари ўтказилиб, уларнинг бандлиги таъминлаш бўйича йиғилишлар,давра сухбатлари ўтказилиб тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Навбатдаги тарғибот тадбирларидан бири  А. Навоий махалласидаги ишсиз хотин-қизлар иштирокида бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиқган Оқолтин туман махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси Хайринисо Примқулова –мамлакатимизда хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитларни эътироф этар экан бу борада туманда амалга оширилаётган ижобий ишлар ҳақида маълумот берди. Жумладан “темир дафтар”га киритилган 22 нафар хотин қизларга имтиёзли банк кредитлари ажратилиб бандлиги таъминланганлиги, бундан ташқари 6 нафар хотин-қизларга хам 89 миллион сўм кредит маблағи хотин қизлар фондидан ажратилганлигини таъкидлаб ўтди.

    Тадбир давомида йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан батафсил маълумот олишди.

Жойларда ўтказилаётган учрашувларда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, оила даромадини ошириш, "темир дафтар"да қайд этилган оилалар сонини қисқартириш эвазига камбағалликни йўқотиш, аёллар ва ёшларни ҳар томонлама моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бунинг учун эса аввало хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Оқолтин туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими. 

Report Page