Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди

Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди


Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган "Ватан ҳимоячилари кунини белгидаш тўғрисида" ги Қонунига биноан мамлакатимизда 14 январ -Ватан ҳимоячилари куни миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига ҳос анъанага айланган. Бу бежиз эмас, албатта. Сизу бизнинг бугунгидаек тинч, хотиржам хаётимиз қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқдаки, мана шундай маъсулиятли бурчини сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак арзийди.

Шу муносабат билан, Оқолтин туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамда туман маданият бўлими ҳамкорлигида 9252-сонли ҳарбий қисмда байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбирида ҳарбий хизмат жараёнида намунали хизмат ўтаётган аскарлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page