Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгашининг VI чақириқ ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгашининг VI чақириқ ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди.


Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабръ куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, туман дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги ахборот тингланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Оқолтин туманида амалга оширилган ишлар билан бирга, 2021 йилда:

Биринчи, тадбиркорликка яратиб берилаётган имкониятлар асосида аҳолини тадбиркорликка фаол жалб этиш ва улар фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш орқали туманда жами 250 дан ортиқ янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш.

Иккинчи, фаолият кўрсатмаётган корхоналар сонини 67 тагача қисқартириш ва янги ташкил этилган субъектларнинг тўлиқ фаолият юритиши учун зарур чоралар кўриш.

Учинчи, туман ҳудудидан ўтувчи М-34, М-39 ҳалқаро аҳамиятдаги Тошкент-Термиз йўлининг 139-145 км қисмида 30 дан ортиқ қиймати 17 млрд. сўмлик савдо, умумий овқатланиш лойиҳалар ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида 2021-2023 йилларга қўшимча лойихалар режалаштириш.

Тўртинчи, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган кредит маблағларининг мақсадли ишлатилишини таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш.

Бешинчи, ўтган йилларда давлат дастурлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларга ажратилган маблағлардан фойдаланиш натижадорлигини баҳолаш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга улгурган оилалар тадбиркорлигига ҳар томонлама кўмаклашиш орқали босқичма-босқич уларнинг оилавий корхона сифатидаги расмий фаолиятини ташкил этиш.

Олтинчи, тадбиркорлик субъектларига хорижий кредит линияларини ўзлаштиришга кўмаклашиш орқали тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш.

Еттинчи, жойларда ҳунармандчиликнинг ихтисослашган йўналишларини ривожлантириш, ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш ва соҳа вакиллари фаолияти учун зарур бўлган хом-ашё базасини яратиш ҳамда маҳсулотларни реализация қилишга кўмаклашиш.

2020 йил 29 декабрь куни мамлакатимизда яна бир қувончли воқеа содир бўлди. Давлатимиз раҳбари, Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари ва Ўзбекистон халқига Мурожаатнома эълон қилди. Ушбу Мурожаатномани биз депутатлар чуқур ҳаяжон, чексиз ғурур ва ифтихор билан тингладик.Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада 2020 йил сарҳисоби билан бирга 2021 йилга аниқ вазифаларни белгилаб берди.

2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши барчамизни қувонтирди. Сабаби, мустақил юрт ёшларининг келажагини ўйлаб, уларга ғамхўрлик қилган, халқнинг саломатлиги учун қайғурган Давлат раҳбари бошчилик қилаётган юртда истиқомат қилиш олий саодатдир.

Шу муносабат билан Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, вилоятимиз ҳокимининг ташаббуси билан туманимизда аҳоли билан ишлашнинг маҳаллабай тизмини ташкил этдик.

Мазкур тизимни ташкил этишда 2020 йил 30 декабрь куни Оқолтин тумани Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилиши ўтказилиб, 03-4/04-350-сонли баённомаси тасдиқланди.

Баённомага асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис палаталари ва халқига қилган Мурожаатларини аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди, ушбу чора-тадбирга биноан тумандаги 12 та маҳалланинг ҳар бирида  15 нафардан -25 нафаргача “Ишчи гуруҳлари” тузулиб, жами 217 нафар ишчи ходимлар жалб қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномаси

мазмун-моҳиятини аҳолига етказишда шаҳар ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, олимлар, мутаҳассислар, ижодкор зиёлилардан иборат “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, депутатлар, шаҳарда юқори хурмат ва эътиборга эга фуқаролар ҳамда нуроний отахонлар хизматидан кенг фойдаланилган ҳолда шаҳар ҳудудидаги барча маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Ҳар бир маҳаллага бириктирилган “Ишчи гуруҳлари” аъзолари

хонадонма-хонадон юриб, тадбиркорлик муҳити ва аҳоли бандлигини ошириш мақсадида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга субсидиялар, микрокредитлар ажратилишини, беш ташаббус доирасидаги амалга оширилаётган ишлар янада жонлантирилишини, камбағалликни тугатиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиб изчиллик билан амалга оширилишини, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш бўйича белгилаб олинадиган асосий вазифалар ижросини таъминлашдек масъулиятли ишларни амалга оширмоқдалар.

Шу жумладан, жорий йилнинг дастлабки ўн иш кунида Оқолтин туманида секторлар кесимида аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Уйма-уй юриш жараёнида туман ҳудудидаги 9424 та хонадондан 9424 (100%) та хонадон қайта хатловдан ўтказилди.

Шундан, жами муаммо аниқланган хонадонлар сони 1758 тани (18,6%) ни ташкил этмоқда.

Ўрганиш мобайнида жами аниқланган муаммолар сони 2051 тани ташкил этиб, шундан 1410 таси жойида ҳал этилди. Жумладан, 1410 нафар аҳоли кўмир ёқилғиси, электр таъминоти, суюлтирилган газ баллонлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ёрдам, тиббий буюмлар ва дори-дармон воситалари билан таъминланди. Аниқланган муаммоларнинг 11 таси Республика миқёсида, 76 таси вилоят миқёсида, 554 таси туман миқёсида босқичма – босқич ҳал этилиши назарда тутилган.

        Оқолтин туманининг 2021-2022 йиллар Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар сони жами 37 та бўлиб, умумий қиймати 726 млрд 192 млн сўмни, яратиладиган иш ўринлари 1572 тани ташкил этади.

Шундан:

Ø Саноат йўналишида; 12 та лойиҳа қиймати –182 млрд. 686 млн сўм, иш ўрни 1029 та.

Ø Хизмат кўрсатиш йўналишида; 16 та лойиҳа қиймати 47 млрд 067 млн.сўм, иш ўрни 110 та.

Ø Қишлок хўжалиги йўналишида; 9 та лойиҳа қиймати 492 млрд

690 млн сўм, иш ўрни 412 та.

 Шундан 2021 йилда жами 37 та лойиҳа, қиймати 726 млрд

192 млн сўмни шундан, 145 млрд 704 млн сўм ташаббускорларнинг ўз маблағи, 58 млрд 019 млн сўм банк кредити, 10 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ва 4 млн АҚШ доллар миқдоридаги хорижий кредит линиялари маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган.

   2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларда қурилиш-монтаж ишлари тармоқ жадвалига асосан бажарилмоқда.

Оқолтин туманида 2 та хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар томонидан 2021 йил 14 млн АҚШ доллар Тўғридан Тўғри Хорижий Инвестициялар ўзлаштирилиши кутилмоқда.

Берилган ахборотлар депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, депутатлар ишлаб чиқилган “йўл харита”га қўшимча таклифлар беришди.

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр мулоҳазалар инобатга олиниб қарор қабул қилинди.

Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page