Капр

Капр





HODIYEVA ZARNIGOR BAHROMOVHA

 Ғиждувон туман ҳокими М.А.Умаровнинг кенг кўламли сай ҳаракатлари билан юртимизда пандемия шароити бўлишига қарамай туманимиздаги барча жабҳаларда янгиланишлар қурилиш ишлари, ижтимоий соҳаларда масофовий таълим тарбия ишлари ,тозалик ободонлаштириш,янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Жумладан мактабгача талим ташкилотларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб бир қанча янги бинолар барпо этилмокда. Туманимизда хозирги кунда мактабгача таълим бўлими тасарруфида жами 194 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд, шундан  67 таси давлат мактабгача таълим ташкилоти 1 та хусусий мактабгача таълим ташкилоти “Доно Ченпион” , 126 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд. Хозирги кунда 3-7 ёшли болалар сони туманимизда 25229 нафар , шундан 14098 нафар болажонлар МТТларга қамраб олинган.


АРПШЛРЩ


Бугунги кунда МТТ га болалар қатнови тўхтатилган бўлишига қарамай малакали тарбиячилар томонидан болажонларга масофадан туриб онлайн машғулотлар олиб борилмоқда. Хусусан туманимиздаги 8 ДМТТда бугун 12.08.2020 йилда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда “Ўйинчоғим овунчоғим” кўрик танлови бўлиб ўтди . Барча қўли гул тарбиячилар ўз қўл меҳнатлари билан онлайн тақдимотларини ўтказдилар. 8 ДМТТда бугунги пандемия шароитида МТТга болажонларни қабул қилиш учун барча чора тадбирлар кўрилган. Антисептик воситалар,киравериш йўлакларига хлорли тўшамалар ,карантин қоидалари тўғрисида маълумотлар банки, ота –оналар учун тавсиялар мавжуд. Худди шундай барча ДМТТларида хам карантин даврида педагог ходимлар болажонлар билан масофадан туриб онлайн машғулотлар олиб бормоқдалар. МТТларга болаларни қабул қилишга барча чоралар кўрилган. Киравериш эшиги олдида хлорли тунелл ташкил этилган .Антисептик воситалар, хлорли тўшамалар билар таъминланган.Ходимларнинг барчасига формалар ташкиллаштирилган.



Report Page