Туман ҳокими Азимжон Вахобовнинг 12 май – «Бутунжаҳон ҳамширалари» куни муносабати билан туманда фаолият юритаётган ҳамширалар учун байрам табриги

Туман ҳокими Азимжон Вахобовнинг 12 май – «Бутунжаҳон ҳамширалари» куни муносабати билан туманда фаолият юритаётган ҳамширалар учун байрам табриги

Учқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати


Тиббиётимизнинг ҳамширалик йўналишида фаолият юритиб келаётган ҳурматли ҳамширалар, қадрли опа-сингиллар!

Тиббиётимизнинг захматкаш фидойилари!

Сизларни бугунги айёмингиз билан туман аҳли ва шахсан ўз номимдан қизғин муборакбод этаётганимдан бахтиёрман.

Бугун сиз туманимизнинг барча ҳудудларида ўзингизнинг самарали меҳнатларингиз билан элу-юртимизга сидқидилдан хизмат қилиб келмоқдасиз.

Сизлар, инсоният учун энг бирламчи галда зарур бўлган касб эгалари сифатида бугун ҳар қанча мақтов, ҳар қанча эъзозларга муносибсиз. Сизлар бор, беморлар ҳаловатда, Сизларнинг ширин лутфларингиздан кўнгиллар таскин топади, мўъжизакор қўлларингиз орқали дардлар чекинади. Сизларнинг бир оғиз ширин сўзингиздан хаста беморларда бир олам умид, ишонч пайдо бўлади.

Айниқса, бутун дунёга коронавирус пандемияси хавф солиб турган ушбу паллаларда бутун инсоният сизнинг хизматингиз, меҳнатингиз олдида таъзим қилди ва сиз бунгалойиқсиз!

Сизлар шундай таҳликали даврда хавф таҳдид солиб турганига қарамай ўз

касбингизга садоқат билан ёндошиб, беморлар жонига оро кириб келмоқдасиз.

Туманимизда ҳозирда 1874 нафар ҳамшира яъни - ўрта тиббиёт ҳодимлари фаолият юритиб келишмоқда. Фурсатдан фойдаланиб барчангизни ушбу сана билан яна бир бор табриклайман. Оилангизга тинчлик-хотиржамлик, Ўзингизга мустаҳкам соғлиқ, бахту саодат, ишларингизга ривож тилаб қоламан.

Илоҳим, инсониятга соғлиқ улашиб келаётган қўлларингиз хеч қачон дард кўрмасин, айёмингиз муборак бўлсин, азизлар!

Ҳурмат билан Учқўрғон туман ҳокими Азимжон Вахобов.

Report Page