ᅠᅠ

ᅠᅠ

Косонсой | Расмий канал

🔘 Мамлакатимизда арзон уй-жойлар ва кўп қаватли уйлар қуриш кўламини кенгайтириш, соҳага янги архитектура ва техник ечимларни жорий этиш орқали аҳолининг уй-жой маиший турмуш шароитларини яхшилаш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда.

Ипотека кредитлари бериш кўламини янада кенгайтириш, хусусий пудрат ташкилотларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини фаоллаштириш мақсадида Президентимиз томонидан 2019 йил 28 ноябрда имзоланган “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5886-сонли Фармонга асосан Косонсой туманининг “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини худудида “Намуна қурилиш инвест” МЧЖ, “Юсуф хос ҳожиб” МЧЖ ва “Фозилбек пласт сервис” МЧЖ томонидан намунавий лойиҳалар асосида жами 3 та 5 қаватли 30 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бошланди.
Шу муносабат билан қурилиш олдидан қўй сўйилиб, Қуръони карим тиловати ва дуои фотиҳа ўқилди. Бунёдкорлик ва хайрли ишлар дебочаси бўлган тадбирда вилоят Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи С.Султонов, туман ҳокимининг ўринбосари М.Исомиддинов, туман ҳокимлигининг бош мутахассиси К.Мамажонов туман қурилиш бўлими бошлиғи Н.Абдуллаев ва пудрат ташкилот раҳбарлари, “Обод” МФЙ раиси ва илғор нуронийлар иштирок этдилар.

Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page