123

123


шиддат билан ривожланаётган янгиланиш жараёнлари ёшлар, хотин-қизлар ва аҳолининг турли қатламларининг билим ва кўникмаларини олиб борилаётган ислоҳотларга мослаштириш, уларнинг юқори даражада ривожланишига янгича ёндошишини талаб этмоқда. Уларда тадбиркорлик ва бизнес кўникмаларини шакллантириш ва касбий малакасини ошириш орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг Андижон вилояти ҳудудий филиали томонидан вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида қисқа муддатли ўқув курслар мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда. Ўқув курслар мутлақо бепул ташкил этилган бўлиб, ушбу ўқув курсларда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аҳолининг қизиқувчи қатлам”даги фуқаролар фаол иштирок этиб келмоқда. Мазкур ўқув курсларда тадбиркорлик тўғрисида, давлат рўйхатидан қандай қилиб тадбиркор бўлиб ўтилиши, “e-ijro auksion” савдо майдончасида қандай қатнашиши, банкдан кредит олиш шартлари ва қайтариш тартиблари тўғрисида, бугунги кунда тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар ҳамда соҳага оид бошқа мавзулар бўйича тушунчалар берилиб келинмоқда.

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Андижон вилоят ҳудудий филиали ходимлари томонидан навбатдаги “Аҳолини (ёшлар ва хотин-қизларни) тадбиркорликка қизиқувчи қатламларини тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш” (Э.Эргашев) ҳамда “Аҳоли ва тадбиркорларни бизнесга ўқитиш” (З.Умрзақова) ўқув курслари вилоятимизнинг Хўжаобод туманида ташкил этилди.

Ушбу ўқув курсларимизга туман ҳокимлиги ёрдами билан “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”даги фуқаролар ҳамда “аҳолини тадбиркорликка қизиқувчи қатлами” жалб этилди.

Бундай ўқув курслардан кўзланган мақсад, ҳозирги шиддат билан ривожланаётган даврда фуқароларнинг тадбиркорлик ва бизнес кўникмаларини шакллантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, камбағалликни қисқартириш, бизнес ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлар қатламини кўпайтириш, яъни иқтисодий ўсишни таъминлашдан иборат.  

Шунингдек, ҳар бир ўқув курсни сифатини таъминлаш мақсадида:

- тингловчиларда тадбиркорлик бўйича аниқ тасаввур пайда қилиш учун маҳорат дарсларини ўтиш;

- тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш учун муваффақиятли тадбиркорлар фаолияти билан жойларга чиққан ҳолда таништириш;

- ўзи танлаган соҳада тадбиркорликни амалга ошириш учун бизнес режа тузиш ва унинг тақдимотини ўтказиш;

- шаклланган билим ва кўникмаларини холис баҳолаш учун тест топшириш тизимини ташкил этиш;

- 70 баллдан юқори баҳо тўплаган тингловчиларга сертификат топшириш йўлга қўйилган.

Ўқув курслар якунида тингловчилар томонидан танлаган фаолияти бўйича бизнес режа тузадилар ҳамда тест топширадилар. Тестни муваффақиятли топширган тингловчилар Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг махсус сертификати билан тақдирланадилар.

Шунингдек, ўқув дастуримизга асосан, тингловчиларни муваффақиятга эришган тадбикорнинг корхонасига ташрифи белгиланган. Шуни инобатга олган ҳолда, Хўжаобод тумани ҳокимлигининг амалий ёрдамига асосан, тумандаги “Бунёдкор замин текстил” хусусий корхонасига ўқув курсимизда иштирок этаётган тингловчилар билан ташриф буюрилди. Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад, ўзини тадбиркорлигини янги бошламоқчи бўлган тингловчиларни ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита таништириш ҳамда ўзлари учун қизиқтирган саволларга жавоб олишдан иборат.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

 

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари томонидан маҳаллий ҳокимиятлар ва мутасадди ташкилотларнинг амалий ёрдамига асосан, вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида мунтазам равишда ўқув курслари ташкил этилмоқда. Бу эса ўз навбатида вилоятимизнинг тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг Андижон вилояти ҳудудий филиали бош мутахассислари Элдорбек Эргашев ва Зарнигора Умрзақова.


Report Page