123

123

"Кексалари эъзозда,фидоийлари иззатда, ёшлари эътиборда бўлган юрт!"

Вилоятимиз бўйлаб ўтказилган "Кексалари эъзозда,фидоийлари иззатда, ёшлари эътиборда бўлган юрт!" номли акция бўлиб ўтди. Бу акцияда иштирокчи сифатида қатнашиб, бугунги кундаги олиб борилаётган кенг ислоҳотлар, бунёдкорлик одимларини кўриб, бениҳоя қувонасан киши.Мен шоира эмасман, аммо икки кунлик саёҳатнинг таасуротларини қайси сўз билан таърифлашга сўз ожизлик қилади назаримда. Қалбимдаги бу таасуротни қоғозга кўчиришга аҳд қилдим.


Қалбимда жўш урди бугун ҳисларим

Ватанни кўрди бу ожиз кўзларим.

Шодлик ва қувончдан қизил юзларим,

Бу юртда гул бўлди босган изларим.


Бугун Бухорониг кўркини кўринг,

Боғ-гулзорлару, экинни кўринг.

Тинч бу юртнинг эркини кўринг

Осмони мусаффо кўкини кўринг.


Қишда гул кўкарган кўчаси обод,

Етти пирлар руҳи бугун мададкор.

Ҳалол, пок йўлбошчи доим унга ёр,

Шукрона қилайлик такрор ва такрор.


Қайси таасуротни сизларга айтай?

Бунёдкор бинолар, баланд бинолар.

Бу юртга жонимни мен фидо айлай,

Ҳайрат ва шукрни берар бу онлар.


Қоракўлнинг илми, Пешкў "Билол"и,

Ромитан, Жондорнинг соз миришкори.

Қаддини кўтарган шод Шофиркони,

Олотнинг қизлари ширин сўз, болли.


Эътиборда ёшлар, кекса эъзозда

Фидоий иззатда айт қайси элда?

Бундай ўлка бордир, бордир оламда

Жаннатмакон диёр-Ўзбекистонда!


Бугун ватан мадҳи яна қалбимда

Сенга хизмат қилай бор куч, ғайратда.

Янгидан туғилдим бор шижоатда.

Бухором номгинанг жону танимда

Бухором тупроғинг асрай кафтимда!


Ромитан туман "Баркамол авлод" болалар мактаби директори: Мухайё Мўминова.

Report Page