Сайхунобод туманида ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олиш бўйича кўргазмали семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

Сайхунобод туманида ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олиш бўйича кўргазмали семинар йиғилиш бўлиб ўтди.


Семинарда Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Хидиров, Сайхунобод туман ҳокими Ф.Ўктамжонов, туман прокурори А.Мадиев, туман ИИБ бошлиғи Ж. Шерқуловлар ҳамда фермерларга хизмат кўрсатувчи бир қатор қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотлари вакиллари, отряд раҳбарлари, комбайн операторлари иштирок этди. Туманда жорий йилги ҳосил учун 324 та фермер хўжаликлари томонидан 11 минг гектар майдонда бошоқли дон экинлари экилган.

Бу йилги об-ҳаво шароити ғаллачилик учун мақбул келгани, агротехник тадбирлар ўз вақтида ва белгиланган меъёрларга мувофиқ ўтказилиши натижасида мўл ҳосил яратилди дейди туман ҳокими Ф.Ўктамжонов.

Ғалла ўрим-йиғим мавсумини сифатли ўтказиш мақсадида та ўрим отрядлари ташкил этилиб, 51 та ўрим комбайнлари, 250 та юк автомобили, кўчма устахона, ёнилғи ташиш транспорти бириктирилди.

Report Page