САЙХУНОБОДДА ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМ МАВСУМИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ

САЙХУНОБОДДА ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМ МАВСУМИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ


Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2022 йил 1 июндан ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилиши, фермер ва ғаллачилик кластерлари ўзлари етиштирган ғаллани биржа савдоларига олиб чиқишлари учун барча имкониятлар яратилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилга нисбатан икки баробарга оширилганлиги, яъни 3 миллион сўм қилиб белгилаб берилганлиги ҳар бир фермер ва деҳқонларнинг меҳнатини қадрлаш, уларнинг даромадини кўпайтиришга, сифатли дон маҳсулотларини етиштириб беришга асосий омил бўлади. Туманда 11 минг ер майдонида ғалла экиш ишлари, униб чиққан ниҳолларни парваришлаш бўйича барча агротехник тадбирлар ўз вақтида сифатли амалга оширилиб келинди.

Туманимизнинг мутасадди раҳбарлари томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли бу йилги ғалла ҳосилини ўз вақтида нест-нобуд қилмасдан йиғиб олиш ишларига пухта тайёргарлик кўрилди.

Мавсумни уюшқоқлик билан бошлаш мақсадида 25 та отряд ташкил этилиб, уларга 51 дона комбайн, 205 дона юк автомобиллар, 15 дона кўчма устахона ва ёқилғи ташиш воситалари бириктирилди. Шу билан бирга, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин ишлари ҳам пешма-пеш ташкил қилинмоқда. Ғалла мавсумни 20-22 иш кунида якунлаш юзасида барча чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Report Page