Саидов Эркин Эргашович

Саидов Эркин Эргашович



1982 йилда туғилган, миллати – тожик, маълумоти – тугалланмаган олий, мутахассислиги журналист, Оилали. 1999 йилда Сирдарё вилояти «Меҳр» газетаси мухбири лавозимида меҳнат фаолиятини бошлаган. 2001-2019 йилларда туман, вилоят ва Республикадаги оммавий ахборот воситаларининг турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

2019-2021 йилларда Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари лавозимида меҳнат қилган.

Эркин Саидов 22 йилдан буён Ӯзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг аъзоси,

2014-2019 йилларда "Фаровон" сайлов округидан туман Кенгаши депутати, айни пайтда ҳам "Ш.Рашидов" сайлов округидан туман Кенгашининг депутати бӯлиб фаолият юритмоқда ҳамда "Янги ҳаёт" ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий газетасининг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келмоқда.


   Саидов Эркин Эргашович депутат сифатида "Фаровон" маҳалласида қадимий наврӯз байрамларини, янги йил тадбирларини ӯтказиб бериш билан бирга 9-май хотира ва қадрлаш кунида маҳалланинг қабристонида бир неча йиллардан буён худойи бериб келади, булардан ташқари Эркин Саидовнинг яна бир савобли ва адолатли ишларидан бири маҳаллада талон-тарож бӯлиб кетган, 14 йилдан бери йӯқ бӯлган, болалар боғчасининг ӯрнига янги замонавий уч қаватли 150-ӯринли болалар боғчаси қурганидир.

Эски болалар боғчасидан бӯшаб қолган ернинг 2004 йилдан 2018 йилгача бӯлган ҳолати

Эски болалар боғчасидан бӯшаб қолган ерга янги қурилган боғчани бугунги ҳолати.

Бугунги кунда ушбу боғчада "Фаровон" маҳалласи ва қӯшни "Нуробод" (қурилтой) ҳамда "Синтоб" маҳаллаларининг болажонлари тарбияланмоқда. Ундан ташқари маҳалладаги хароба ҳолга келган автобекатни ҳам, депутат, тадбиркор Эркин Саидов замонавий автобекат ва дӯконга айлантириб,

Эски автобекатнинг 2019 йилги ҳолати.

Автобекат ва дӯконнинг бугунги ҳолати.

3-нафар ишчини иш билан банд этди, ҳамда маҳалладаги яна бир ташландиқ жойни обод қилиб, у ерда айни пайтда тикувчилик цехи,

Тикувчилик цехи ва гӯзалик салонини бугунги кӯриниши.Aёллар ва эркаклар учун кийим кечаклар дӯкони ҳамда аёллар гӯзалик салони ташкиллаштириб қишлоқ аёлларини иш билан банд этди. Шоҳ ва шоир Бобуршоҳ: -"Ӯзга юртга шоҳ бӯлгунча ӯз юртингда гадо бӯл" деганларидек Эркин Саидов нимаики яхшилик ва янгилик ҳамда ободонлик қилаётган бӯлса аввало ӯзини маҳалласида қилаётганини юқоридаги фикрларимиз исботлаб турибди.

Эркин Саидов меҳнат фаолияти давомида ўзининг ишбилармонлиги, талабчанлиги, уддабуронлиги ва одамийлиги билан жамоа ўртасида катта ҳурмат қозонди. У тажрибали ва етук раҳбар ходим сифатида танилган. Ишчанлик, ташаббускорлик, фидоийлик хусусиятлари билан эл-юрт ўртасида юксак ҳурмат ва эътибор қозонган.

 Ҳозирги кунда «Фаровон» маҳалла фуқаролар йиғинида 40 йилдан буён доимий яшайди


Номзод Саидов Эркин Эргашовичнинг намунавий дастури

2022 йилги «Фаровон» маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловида менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан. Ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини албатта амалга ошираман.

Aввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш,

чет давлатлардан қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

Aҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, фойдаланилган газ ва электр энергиялари учун қарздорлигини камайтириш ва тўланадиган тўловларни маҳалла фаоллари ва уй бошқарувчилари билан ҳамкорликда ўз вақтида тўланишида амалий ёрдам кўрсатаман. Aҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

Сайхунобод туман сайлов комиссияси

Report Page