Cайхунобод туманида тадбиркорларнинг бугунги кунда ечилмай турган муаммолари бўйича учрашуви бўлиб ўтди.

Cайхунобод туманида тадбиркорларнинг бугунги кунда ечилмай турган муаммолари бўйича учрашуви бўлиб ўтди.



Сайхунобод тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида Вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Ш.Суюнов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан Сирдарё вилоят бўйича вакили (бизнес-омбудсман) Н.Намозов Сайхунобод туманида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув тадбиркорларни қийнаб келаётган 20 дан ортиқ муаммолари ва таклифларини билдиришди. Мурожаатлар асосан имтиёзли кредит, коммунал тармоқларига уланиш ва бошқа масалаларда бўлди. 

Тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаати мутасадди идоралар вакиллари, бошқармалар ҳамда масалага дахлдор корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида таҳлил қилиниб, аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга мурожаатларни қонуний ҳал этиш учун муддатлар белгиланиб, аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.


Report Page