Жорий йилнинг 17 май куни Сайхунобод тумани Олғабос маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. Олғабос маҳалла раиси лавозимига икки нафар номзодлар номи маълум қилинди

Жорий йилнинг 17 май куни Сайхунобод тумани Олғабос маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. Олғабос маҳалла раиси лавозимига икки нафар номзодлар номи маълум қилинди



Холбоев Алимжан Тургунбаевич 1973 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва уларни дастлабки қайта ишлаш технологияси. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1992 йилда ҳозирги вақтгача мана шу лавозимда ишлаб келмоқда.

Холбоев Алимжан Тургунбаевич ўз меҳнат фаолиятидаги давомида ўзининг ишбилармонлиги, талабчанлиги, уддабуронлиги ва одамийлиги билан жамоа ўртасида катта ҳурмат қозонди. У тажрибали ва етук раҳбар ходим сифатида танилган. Ишчанлик, ташаббускорлик, фидойилик хусусиятлари билан эл-юрт ўртасида юксак ҳурмат ва эътибор қозонган. Ҳозирги кунда «Олғабос» маҳалла фуқаролар йиғинида 49 йилдан буён доимий яшайди

Номзод Холбоев Алимжан Тургунбаевичнинг намунавий дастури

Мен Холбоев Алимжан Тургунбаевич фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан танишиб чиқдим. «Олғабос» маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлаш бўйича ўтказилаётган фуқаролар йиғини сайловида ўз номзодим билан иштирок етаётган эканман, ҳозирги долзарб кунларда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан маҳалла институтини янада такомиллаштириш халқ фаровонлигини яхшилаш, хонадон маданияти, ҳамда томорқа ҳолатларини янада такомиллаштириш, аҳоли ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш масалаларида берилаётган имкониятлардан фойдаланиш кераклигини инобатга олган ҳолда юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини ошириш бўйича астойдил ишлашга сўз бераман.

Маҳалла раиси лавозимига мансаб ёки амал учун емас, балки фуқаро дарди ташвишларига шерик бўлиш, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф етиш масъулияти ҳамда ташаббус кўрсатиб ўзини халқига бағишлаши керак деб ҳисоблайман. Мен зиммамга қандай масъулият юкланаётганлигини ҳис қилиб турибман. Aгар маҳалла раиси лавозимига сайлансам бутун куч ва тажрибамни маҳалладошларимнинг муаммоларини ҳал қилиш одамлар ҳаётини яхшилашга бағишлайман, фуқаролар йиғини раиси сайловида маҳалладошларим менга билдирган ишончларини оқлашга, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз аҳолиси, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

Энг аввало, маҳалламда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда, ёшларимизни зарарли таъсирлардан асраш,уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил етиш, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва бир қатор долзарб вазифаларни амалга ошириш менинг сайловолди дастуримнинг асосини ташкил етади. Маҳалламиздаги оилалар ўртасида ажримларни олдини олиш борасида, турли жиноятларни келиб чиқиш ҳолатларини олдини олиш борасида тадбирлар ташкил қилиб, хонадонларда тушунтириш ишлари олиб бориш билан ижобий натижаларга эришаман деб ишонтираман. Миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш борасида ёшларимизнинг кийиниш маданиятларига аҳамият бериш, уларни ғарб маданиятларига тақлид қилиб қолмасликларини олдини олиш борасида ҳам керакли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар олиб борамиз, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф етиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

Махатов Исломбек Юлдаш ўғли 1992 йилда туғилган,

миллати - ўзбек, маълумоти -олий, мутахассислиги агроном, иқтисодчи.

Оилали, 1 нафар фарзанди бор. 2008 йил Сайхунобод тумани «Қодирқул Султонов» сув истеъмолчилар уюшмаси агрономи фаолиятини бошлаган. 2015-2021 йилларда Сайхунобод тумани «Қодирқул Султонов» сув истеъмолчилар уюшмаси раҳбари лавозимида меҳнат қилган. Махатов Исломбек Юлдаш ўғли ўз меҳнат фаолиятидаги давомида ўзининг ишбилармонлиги, талабчанлиги, уддабуронлиги ва одамийлиги билан жамоа ўртасида катта ҳурмат қозонди. У тажрибали ва етук раҳбар ходим сифатида танилган. Ишчанлик, ташаббускорлик, фидойилик хусусиятлари билан эл-юрт ўртасида юксак ҳурмат ва эътибор қозонган. 2021 йил 15 августдан Сайхунобод тумани «Йўлдош Нуриддин ҳамкор» фермер хўжалиги раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда. Ҳозирги кунда «Олғабос» маҳалла фуқаролар йиғинида 30 йилдан буён доимий яшайди

Номзод Махатов Исломбек Юлдаш ўғлининг намунавий дастури

Мен Махатов Исломбек Юлдаш ўғли 2022 йилги «Олғабос» маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.»Олғабос» маҳалла фуқаролар йиғинига раис бўлиш жуда катта масъулият. Aгар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга албатта ошираман.

Aввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф етиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий тасир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил етаман.

Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

Aҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, фойдаланилган газ ва электр энергиялари учун қарздорлигини камайтириш ва тўланадиган тўловларни маҳалла фаоллари ва уй бошқарувчилари билан ҳамкорликда ўз вақтида тўланишида амалий ёрдам кўрсатаман. Aҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

Сайхунобод туман сайлов комиссияси

Report Page