Жорий йилнинг 18 май куни Сайхунобод тумани Паймард маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. Паймард маҳалла раиси лавозимига икки нафар номзодлар номи маълум қилинди

Жорий йилнинг 18 май куни Сайхунобод тумани Паймард маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. Паймард маҳалла раиси лавозимига икки нафар номзодлар номи маълум қилинди



Норматов Ғулом Турсунбоевич 1975 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – ўрта махсус, мутахассислиги ҳисобчи.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1997 йилда Сайхунобод тумани Мелиорация бўлими назоратчи мелиатори вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 2016-2021 йилларда Сайхунобод тумани «Паймард» маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида меҳнат қилган.

Норматов Ғулом Турсунбоевич ўз меҳнат фаолиятидаги давомида ўзининг ишбилармонлиги, талабчанлиги, уддабуронлиги ва одамийлиги билан жамоа ўртасида катта ҳурмат қозонди. У тажрибали ва етук раҳбар ходим сифатида танилган. Ишчанлик, ташаббускорлик, фидойилик хусусиятлари билан эл-юрт ўртасида юксак ҳурмат ва эътибор қозонган. 2021 йил 22 февралдан Сайхунобод тумани «Паймард» маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келмоқда. Ҳозирги кунда «Паймард» маҳалла фуқаролар йиғинида 48 йилдан буён доимий яшайди.

Номзод Норматов Ғулом Турсунбоевичнинг намунавий дастури

Жорий йилдаги фуқаролар йиғини раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, маҳалла раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни юртимнинг ҳамда маҳалламиз, ундаги барча фуқароларнинг равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан. Маҳаллага раис бўлиш жуда катта масъулият. Aгар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини ҳис қилган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама соҳавий ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаб олишда, албатта маҳалла кенгаши аъзолари ва фаоллари билан биргаликда маслаҳатлашиб амалга ошираман. Дастлаб, маҳаллада ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларни олдини олиш, буларга имкон яратиб берувчи сабаб ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф етиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қилган ҳолда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда олиб бораман.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан боғлиқ қонун ва барча алоқадор бўлган бошқа қонуности меъёрий ҳужжатларга сўзсиз таяниб, қуйидагиларни амалга ошираман:

Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғинининг асосий ва бугунги кундаги долзарб вазифаларидан бири бу – табиат, атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат, шундай экан маҳалла ҳудудидаги экологик муҳитни яхшилаш мақсадида, мунтазам равишда ҳудудни тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш чора-тадбирларини белгилаб, шаҳар ҳудудига маҳалла кесимида тоза ва озодаликни таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйишга ҳаракат қиламан.

Шунинг билан биргаликда, маҳалла ҳудудида аҳолининг ишдан бўш вақтларида дам олиши учун масканлар барпо етиш, қўшимча спорт майдончаларини ташкил қилишни режалаштирмоқдаман.

Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғининг яна бир енг асосий вазифаларидан бири бу–маҳалладаги аҳолининг осойишта, тинч ва тотувлигидир, бунинг учун аввалам бор маҳалла ҳудудидаги оилаларнинг ўзаро муносабатларини яхшилаш ва бир-бирларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром кўрсатишлари учун маҳалла фаоллари ҳамда кекса ёшдагилар, кўп ҳаётий тажрибага эга бўлган фуқаролар билан доимий мулоқотда бўлишини таъминлаш чораларини кўраман.

Бунда, маҳаллада содир етиладиган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашда ёки уларни олдини олишда ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда профилактик чора – тадбирларни кўраман.

Бугунги кунда кўпгина ёш оилалар арзимас турли важ ва баҳоналар билан ўзаро жанжаллашиб қолишлари ва оқибатида оилаларнинг ажралиб кетишигача бориши сир емас, айниқса, ёшлар ҳамда ёш оилалар билан мунтазам равишда алоқалар ўрнатиб, уларнинг ҳаёт тарзини, бўш вақтларида нималар билан банд эканлигини назорат қилишни ўзимнинг бурчим деб биламан. Бунда ёш оилаларда келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳар бир хонадонга шахсан ўзим ёки маҳалла фаоллари билан биргаликда кириб боришлик ва уларнинг оилавий муносабатлари бузилишини сабаблари ва бунга имкон берган шарт шароитларни ўрганиб, уларни бартараф қилиш ҳамда яраштириш чораларини тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида кўраман.

Маҳаллада, аҳолини даромадини янада яхшилаш мақсадида, уларнинг бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратмоқчиман, бунда маҳалла аҳолисини қўшимча равишда тадбиркорликни йўлга қўйишлари учун шарт-шароитлар яратишга, керакли зарур куч ва воситаларни жалб қилиш ҳамда маҳалламиз тадбиркорлари, Сайхунобод тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда иш олиб бораман.

Ҳаммамизга маълумки, Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан «Темир» дафтар, «Ёшлар» дафтари, “Aёллар» дафтари шакллантирилган, юқоридагилардан келиб чиқиб, маҳалламиз ёшлари ва кекса-нуронийлари, аёллар ҳамда ногиронлиги бор шахслар, боқувчисини йўқотганлар, моддий ёрдамга муҳтож ва вояга етмаганлар билан мунтазам равишда ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан яшаш шароитини яхшилаш бўйича ваколатим доирасида барча қилиниши лозим бўлган чора –тадбирларни Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда амалга ошираман.

Ғозиев Ўткир Ўралович 1983 йилда туғилган,

миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги она тили ва адабиёти

Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

2012 йилда Сайхунобод тумани 16-сонли умумий ўрта таълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган.

Ғозиев Ўткир Ўралович ўз меҳнат фаолиятидаги давомида ўзининг ишбилармонлиги, талабчанлиги, уддабуронлиги ва одамийлиги билан жамоа ўртасида катта ҳурмат қозонди. У тажрибали ва етук раҳбар ходим сифатида танилган. Ишчанлик, ташаббускорлик, фидойилик хусусиятлари билан эл-юрт ўртасида юксак ҳурмат ва эътибор қозонган. Ҳозирги кунда «Паймард» маҳалла фуқаролар йиғинида 39 йилдан буён доимий яшайди

Номзод Ғозиев Ўткир Ўраловичнинг намунавий дастури

Мен Ғозиев Ўткир Ўралович 2022 йилги «Паймард» маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.»Паймард» маҳалла фуқаролар йиғинига раис бўлиш жуда катта масъулият. Aгар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга албатта ошираман.

Aввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф етиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий тасир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил етаман.

Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

Aҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, фойдаланилган газ ва электр энергиялари учун қарздорлигини камайтириш ва тўланадиган тўловларни маҳалла фаоллари ва уй бошқарувчилари билан ҳамкорликда ўз вақтида тўланишида амалий ёрдам кўрсатаман. Aҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

Сайхунобод туман сайлов комиссияси

Report Page