Жорий йилнинг 17 май куни Сайхунобод тумани Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. Шодлик маҳалла раиси лавозимига икки нафар номзодлар номи маълум қилинди

Жорий йилнинг 17 май куни Сайхунобод тумани Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. Шодлик маҳалла раиси лавозимига икки нафар номзодлар номи маълум қилинди



Эгамкулов Шерзод Журакулович 1987 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги агроном


Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2007 йилда Сайхунобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази масъул котиби лавозимида меҳнат фаолиятини бошлаган. 2008-2022 йилларда Сайхунобод туман ҳокимлиги турли лавозимларда меҳнат қилган.

Эгамкулов Шерзод Журакулович ўз меҳнат фаолиятидаги давомида ўзининг ишбилармонлиги, талабчанлиги, уддабуронлиги ва одамийлиги билан жамоа ўртасида катта ҳурмат қозонди. У тажрибали ва етук раҳбар ходим сифатида танилган. Ишчанлик, ташаббускорлик, фидойилик хусусиятлари билан эл-юрт ўртасида юксак ҳурмат ва эътибор қозонган. 2022 йил 24 февралдан Халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгаши котибияти бош мутахассиси лавозимида ишлаб келмоқда. Ҳозирги кунда «ШОДЛИК» маҳалла фуқаролар йиғинида 35 йилдан буён доимий яшайди

Номзод Эгамкулов Шерзод Журакуловичнинг намунавий дастури

Мен Эгамкулов Шерзод Журакулович фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан танишиб чиқдим. «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлаш бўйича ўтказилаётган фуқаролар йиғини сайловида ўз номзодим билан иштирок етаётган эканман, ҳозирги долзарб кунларда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан маҳалла институтини янада такомиллаштириш халқ фаровонлигини яхшилаш, хонадон маданияти, ҳамда томорқа ҳолатларини янада такомиллаштириш, аҳоли ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш масалаларида берилаётган имкониятлардан фойдаланиш кераклигини инобатга олган ҳолда юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини ошириш бўйича астойдил ишлашга сўз бераман.

Маҳалла раиси лавозимига мансаб ёки амал учун емас, балки фуқаро дарди ташвишларига шерик бўлиш, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф етиш масъулияти ҳамда ташаббус кўрсатиб ўзини халқига бағишлаши керак деб ҳисоблайман. Мен зиммамга қандай масъулият юкланаётганлигини ҳис қилиб турибман. Aгар маҳалла раиси лавозимига сайлансам бутун куч ва тажрибамни маҳалладошларимнинг муаммоларини ҳал қилиш одамлар ҳаётини яхшилашга бағишлайман, фуқаролар йиғини раиси сайловида маҳалладошларим менга билдирган ишончларини оқлашга, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз аҳолиси, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

Энг аввало, маҳалламда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда, ёшларимизни зарарли таъсирлардан асраш,уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил етиш, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва бир қатор долзарб вазифаларни амалга ошириш менинг сайловолди дастуримнинг асосини ташкил етади. Маҳалламиздаги оилалар ўртасида ажримларни олдини олиш борасида, турли жиноятларни келиб чиқиш ҳолатларини олдини олиш борасида тадбирлар ташкил қилиб, хонадонларда тушунтириш ишлари олиб бориш билан ижобий натижаларга эришаман деб ишонтираман. Миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш борасида ёшларимизнинг кийиниш маданиятларига аҳамият бериш, уларни ғарб маданиятларига тақлид қилиб қолмасликларини олдини олиш борасида ҳам керакли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар олиб борамиз, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф етиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

Пирназаров Хабибулла Инамжонович 1989 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги бошланғич синф ўқитувчиси Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2009-2013 йилларда Гулистон давлат университети талабаси.

Пирназаров Хабибулла Инамжонович ўз меҳнат фаолиятидаги давомида ўзининг ишбилармонлиги, талабчанлиги, уддабуронлиги ва одамийлиги билан жамоа ўртасида катта ҳурмат қозонди. У тажрибали ва етук раҳбар ходим сифатида танилган. Ишчанлик, ташаббускорлик, фидойилик хусусиятлари билан эл-юрт ўртасида юксак ҳурмат ва эътибор қозонган. 2013 йил

15 августдан Сайхунобод тумани Сайхунобод тумани 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда. Ҳозирги кунда «ШОДЛИК» маҳалла фуқаролар йиғинида 33 йилдан буён доимий яшайди.

Номзод Пирназаров Хабибулла Инамжоновичнинг намунавий дастури

Мен Пирназаров Хабибулла Инамжонович 2022 йилги «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.»Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғинига раис бўлиш жуда катта масъулият. Aгар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга албатта ошираман.

Aввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф етиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий тасир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил етаман.

Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

Aҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, фойдаланилган газ ва электр энергиялари учун қарздорлигини камайтириш ва тўланадиган тўловларни маҳалла фаоллари ва уй бошқарувчилари билан ҳамкорликда ўз вақтида тўланишида амалий ёрдам кўрсатаман. Aҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

Сайхунобод туман сайлов комиссияси

Report Page