Жорий йилнинг 16-май куни Сайхунобод тумани Бахмалсой маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. Бахмалсой маҳалла раиси лавозимига уч нафар номзодлар номи маълум қилинди

Жорий йилнинг 16-май куни Сайхунобод тумани Бахмалсой маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. Бахмалсой маҳалла раиси лавозимига уч нафар номзодлар номи маълум қилинди

15.05.2022


Хурсанов Норбек Хурсанович 1974 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, амалий математика ва информатика. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1996 йилда Сайхунобод тумани сув хўжалиги бошқармаси ҳисобчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 2003-2020 йилларда Сайхунобод тумани 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида турли лавозимларида меҳнат қилган. Хурсанов Норбек Хурсанович ўз меҳнат фаолияти давомида ўзининг ишбилармонлиги, талабчанлиги, уддабуронлиги ва одамийлиги билан жамоа ўртасида катта ҳурмат қозонди. У тажрибали раҳбар ходим сифатида танилган. Ишчанлик, ташаббускорлик, фидойилик хусусиятлари билан эл-юрт ўртасида юксак ҳурмат ва эътибор қозонган. 2020 йил 1 сентябрдан Сайхунобод тумани 2-сонли касб ҳунар мактаби ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. Ҳозирги кунда «Бахмалсой» маҳалла фуқаролар йиғинида 48 йилдан буён доимий яшайди.

Номзод Хурсанов Норбек Хурсановичнинг намунавий дастури

 

Жорий йилдаги фуқаролар йиғини раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, маҳалла раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни юртимнинг ҳамда маҳалламиз, ундаги барча фуқароларнинг равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан. Маҳаллага раис бўлиш жуда катта масъулият. Aгар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини ҳис қилган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама соҳавий ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаб олишда, албатта маҳалла кенгаши аъзолари ва фаоллари билан биргаликда маслаҳатлашиб амалга ошираман. Дастлаб, маҳаллада ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларни олдини олиш, буларга имкон яратиб берувчи сабаб ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф етиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қилган ҳолда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда олиб бораман.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан боғлиқ қонун ва барча алоқадор бўлган бошқа қонуности меъёрий ҳужжатларга сўзсиз таяниб, қуйидагиларни амалга ошираман:

Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғинининг асосий ва бугунги кундаги долзарб вазифаларидан бири бу – табиат, атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат, шундай экан маҳалла ҳудудидаги экологик муҳитни яхшилаш мақсадида, мунтазам равишда ҳудудни тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш чора-тадбирларини белгилаб, шаҳар ҳудудига маҳалла кесимида тоза ва озодаликни таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйишга ҳаракат қиламан.

Шунинг билан биргаликда, маҳалла ҳудудида аҳолининг ишдан бўш вақтларида дам олиши учун масканлар барпо етиш, қўшимча спорт майдончаларини ташкил қилишни режалаштирмоқдаман.

Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғининг яна бир енг асосий вазифаларидан бири бу–маҳалладаги аҳолининг осойишта, тинч ва тотувлигидир, бунинг учун аввалам бор маҳалла ҳудудидаги оилаларнинг ўзаро муносабатларини яхшилаш ва бир-бирларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром кўрсатишлари учун маҳалла фаоллари ҳамда кекса ёшдагилар, кўп ҳаётий тажрибага эга бўлган фуқаролар билан доимий мулоқотда бўлишини таъминлаш чораларини кўраман.

Бунда, маҳаллада содир етиладиган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашда ёки уларни олдини олишда ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда профилактик чора – тадбирларни кўраман.

Бугунги кунда кўпгина ёш оилалар арзимас турли важ ва баҳоналар билан ўзаро жанжаллашиб қолишлари ва оқибатида оилаларнинг ажралиб кетишигача бориши сир эмас, айниқса, ёшлар ҳамда ёш оилалар билан мунтазам равишда алоқалар ўрнатиб, уларнинг ҳаёт тарзини, бўш вақтларида нималар билан банд эканлигини назорат қилишни ўзимнинг бурчим деб биламан. Бунда ёш оилаларда келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳар бир хонадонга шахсан ўзим ёки маҳалла фаоллари билан биргаликда кириб боришлик ва уларнинг оилавий муносабатлари бузилишининг сабаблари ва бунга имкон берган шарт шароитларни ўрганиб, уларни бартараф қилиш ҳамда яраштириш чораларини тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида кўраман.

Ёшлар ўртасида мунтазам равишда алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш, гиёҳвандлик воситаларига ружу қўймаслик чораларини кўриш мақсадида, маҳаллага бириктирилган ҳар бир масъуллар, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда тегишли чора тадбирларни кўрамиз.

Маҳаллада ёш болали, кекса ва ногирон, боқувчисини йўқотган ҳамда ёлғизларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш, оғирини енгил қилиш, керак бўлса уларга маданий тадбирларни ташкил қилиб, уларни доимо хурсанд бўлиб юриши учун тегишли чора тадбирларни амалга ошираман. Бу масалада, бир нечта ҳомийларни жалб қилиш ҳамда Нуронийлар кенгаши билан ҳамкорлик ўрнатиш лозим ва зарур бўлади.

Маҳаллада, аҳолини даромадини янада яхшилаш мақсадида, уларнинг бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратмоқчиман, бунда маҳалла аҳолисини қўшимча равишда тадбиркорликни йўлга қўйишлари учун шарт-шароитлар яратишга, керакли зарур куч ва воситаларни жалб қилиш ҳамда маҳалламиз тадбиркорлари, Сайхунобод тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда иш олиб бораман.

Ҳаммамизга маълумки, Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан «Темир» дафтар, «Ёшлар» дафтари, “Aёллар» дафтари шакллантирилган, юқоридагилардан келиб чиқиб, маҳалламиз ёшлари ва кекса-нуронийлари, аёллар ҳамда ногиронлиги бор шахслар, боқувчисини йўқотганлар, моддий ёрдамга муҳтож ва вояга етмаганлар билан мунтазам равишда ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан яшаш шароитини яхшилаш бўйича ваколатим доирасида барча қилиниши лозим бўлган чора –тадбирларни Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда амалга ошираман.

Назаров Улуғбек Мухторович 1971 йилда туғилган,

миллати – ўзбек, маълумоти – олий, қишлоқ хўжалигини электрификациялаш.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1994 йилда Сайхунобод тумани Пахтакор сув истеъмолчилар уюшмаси ишчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 1995-1996 йй. Гулистон нефть маҳсулотлари базаси техника хавфсизлиги муҳандиси, ИИБ тизимида 12 йилдан ортиқ турли лавозимларида меҳнат қилган. Назаров Улуғбек Мухторович ўз меҳнат фаолиятидаги давомида ўзининг ишбилармонлиги, талабчанлиги, уддабуронлиги ва одамийлиги билан жамоа ўртасида катта ҳурмат қозонди. У тажрибали ва етук раҳбар ходим сифатида танилган. Ишчанлик, ташаббускорлик, фидойилик хусусиятлари билан эл-юрт ўртасида юксак ҳурмат ва эътибор қозонган. 2021 йилдан Пенсияда. Ҳозирги кунда «Бахмалсой» маҳалла фуқаролар йиғинида 51 йилдан буён доимий яшайди.

Номзод Назаров Улуғбек Мухторовичнинг намунавий дастури

Мен Назаров Улуғбек Мухторович 2022 йилги «Бахмалсой» маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.»Бахмалсой» маҳалла фуқаролар йиғинига раис бўлиш жуда катта масъулият. Aгар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга албатта ошираман.

Aввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф етиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий тасир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил етаман.

Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

Aҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, фойдаланилган газ ва электр энергиялари учун қарздорлигини камайтириш ва тўланадиган тўловларни маҳалла фаоллари ва уй бошқарувчилари билан ҳамкорликда ўз вақтида тўланишида амалий ёрдам кўрсатаман. Aҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

Абдуллаев Зокиржон Гулмурод ўғли 1990 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги она тили ва адабиёти.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2016 йилда Сайхунобод тумани 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 2021-2022 йилларда Сайхунобод тумани 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби директор ўринбосари лавозимида меҳнат қилган.

Абдуллаев Зокиржон Гулмурод ўғли ўз меҳнат фаолиятидаги давомида ўзининг ишбилармонлиги, талабчанлиги, уддабуронлиги ва одамийлиги билан жамоа ўртасида катта ҳурмат қозонди. У тажрибали ва етук раҳбар ходим сифатида танилган. Ишчанлик, ташаббускорлик, фидойилик хусусиятлари билан эл-юрт ўртасида юксак ҳурмат ва эътибор қозонган. 2022 йил 1 февралдан Сайхунобод тумани 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Номзод Абдуллаев Зокиржон Гулмурод ўғлининг намунавий дастури

Мен Абдуллаев Зокиржон Гулмурод ўғли 2022 йилги «Бахмалсой» маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.»Бахмалсой» маҳалла фуқаролар йиғинига раис бўлиш жуда катта масъулият. Aгар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга албатта ошираман.

Aввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф етиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

Ёшлар ўртасида мунтазам равишда алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш, гиёҳвандлик воситаларига ружу қўймаслик чораларини кўриш мақсадида, маҳаллага бириктирилган ҳар бир масъуллар, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда тегишли чора тадбирларни кўрамиз.

Маҳаллада ёш болали, кекса ва ногирон, боқувчисини йўқотган ҳамда ёлғизларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш, оғирини енгил қилиш, керак бўлса уларга маданий тадбирларни ташкил қилиб, уларни доимо хурсанд бўлиб юриши учун тегишли чора тадбирларни амалга ошираман. Бу масалада, бир нечта ҳомийларни жалб қилиш ҳамда Нуронийлар кенгаши билан ҳамкорлик ўрнатиш лозим ва зарур бўлади.

Маҳаллада, аҳолини даромадини янада яхшилаш мақсадида, уларнинг бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратмоқчиман, бунда маҳалла аҳолисини қўшимча равишда тадбиркорликни йўлга қўйишлари учун шарт-шароитлар яратишга, керакли зарур куч ва воситаларни жалб қилиш ҳамда маҳалламиз тадбиркорлари, Сайхунобод тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда иш олиб бораман.


Сайхунобод туман сайлов комиссияси

Report Page