Сайхунобод туманида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови туман босқичи бўлиб ўтди.

Сайхунобод туманида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови туман босқичи бўлиб ўтди.


Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилалар манфаатларини ҳимоя қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, “Соғлом оила - соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, замонавий оилани ривожлантириш, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда оилаларни мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Айниқса оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлик даражасини ошириш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йилнинг 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармони алоҳида аҳамият ва мазмун касб этади.

Шу муносабат билан 2022 йил 13 май куни туманимизда ўтказилган «Фаровон оила сари» шиори остида ҳар бир сектордан, намунали оила вакиллари иштирок этишдилар. Ушбу оила вакиллари 3 та шарт асосида беллашдилар. Низом талабларига асосан ҳайъат аъзолари томонидан танлов қатнашчилари баҳоланиб борилди.

Танлов якунига кўра 3-ўрин Худойқуловлар оиласи, 2-ўрин Ражжабоевлар ва Ботировлар оиласи, 1-ўрин Кулибоевлар оиласи муносиб деб топилди. Танлов қатнашчиларига ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Report Page