Сайхунобод тумани Тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаган аёл тадбиркорларга тижорат банки хизматлари билан бирга тадбиркорлик курсларини ташкил этилиши, курсни тамомлаган хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг таклифларини ўрганилди

Сайхунобод тумани Тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаган аёл тадбиркорларга тижорат банки хизматлари билан бирга тадбиркорлик курсларини ташкил этилиши, курсни тамомлаган хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг таклифларини ўрганилди


2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 30-31 мақсадлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг раислигида “Хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасидаги долзарб вазифалар”га бағишланган видеоселектор йиғилишида аёллар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинган. ЎзЛиДеП Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан тузилган Х.Жаббаров, Н.Рустамова, Ж.Шербоевлардан иборат ишчи гуруҳ жамоатчилик назорати орқали аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси натижадорлигини таъминлаш мақсадида Сайхунобод туманида назорат-таҳлил тадбирини ўтказдилар. Тадбирда ЎзЛиДеП Сайхунобод туман Кенгаши Аппарат раҳбари А.Эрназаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси И.Асқаралиевлар иштирок этдилар. Назорат-таҳлил жараёнида Халқ банки, Агробанк ва Микрокредитбанкнинг ҳудудий филиалларининг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича фаолияти, бу борадаги таклифлар, Тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаган аёл тадбиркорларга тижорат банки хизматлари билан бирга тадбиркорлик курсларини ташкил этилиши, курсни тамомлаган хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг таклифларини ўрганиш, Маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳар бир оилага ўз томорқасида гул, лимон, мева-сабзавот етиштириш учун иссиқхона қуриш ҳамда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликни йўлга қўйиш мақсадида 35 млн. сўмгача имтиёзли кредит ажратилиши борасидаги амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан таҳлил ўтказилди ва тегишли тавсиялар берилди. Тадбирда туман Кенгаши депутатлари Т.Хасанова, И.Усмонов, Х.Рахмоновлар иштирок этдилар.


ЎзЛиДеП Сайхунобод туман Кенгаши

Report Page