Ижтимоий тармоқлар орқали “ҳоким опаси кам таъминланганлар учун қурилган уйни олганлиги” тўғрисида тарқалган видео лавҳа юзасидан.

Ижтимоий тармоқлар орқали “ҳоким опаси кам таъминланганлар учун қурилган уйни олганлиги” тўғрисида тарқалган видео лавҳа юзасидан.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандида:

  • уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оила — бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) биргаликда яшовчи оила; кўп болали оилалар; тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган оналар (оталар); даромади юқори бўлмаган оила; таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлган ёхуд сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида хонада яшашга эҳтиёж сезувчи шахс бўлган оила, шунингдек уй-жой майдони қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв.метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв.метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ бўлмаган оилалар олиши мумкинлиги белгиланган.

Видео лавҳада назарда тутилган ҳолат, яъни Эрхонова Бахорнинг (туман ҳокимининг опаси) аризасига асосан, оила аъзолари 8 нафар эканлиги, шунингдек турмуш ўртоғи Эрхонов Ғанибекнинг 1-гурух ногириони эканлиги, ўткир бош мия қон айланиши бузилишининг ишимик тури билан хасталиги сабабли алоҳида парваришга муҳтожлигини инобатга олиб туман ҳокимлиги ҳузуридаги туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими раҳбари, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Хотин-қизлар қўмитаси туман бўлинмаси раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман кенгаши раиси, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши вакилидан иборат комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб Эрхонова Бахорга “Янги давр” маҳалласида қурилган кўп қаватли уй-жойнинг умумий нархининг 10 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўлаган ҳолда 20 йил муддатга ипотека кредитлари расмийлаштирилган.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, блогерларга эслатиб ўтамизки бу каби мурожаатлар келиб тушса масалани тўлиқ ўрганмай туриб, бир тарафлама ёндашмасликлари учун туман ҳокимлиги ахборот хизмати қўшимча маълумотлар билан таъминлашга тайёр эканлигини маълум қиламиз.
Шуни унутмангки! Сўз эркинлиги, аввало, катта масъулият. У инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишидан иборат ҳуқуқидан устун бўлиши мумкин эмас.   

Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page