Сайхунобод туманидан хорижга чиқиб кетган меҳнат мигрантларининг оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Сайхунобод туманидан хорижга чиқиб кетган меҳнат мигрантларининг оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-149-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Сайхунобод тумани 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида хорижга чиқиб кетган меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди. 

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш мақсадида тумандаги 8 та корхоналардаги 365 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмарка натижасида 5 нафар фуқаролар доимий ишга, 35 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. 42 нафар фуқароларга хуқуқий маслаҳатлар берилди.  Жами туман бўйича 129 нафар меҳнат мигрантлари мавжуд бўлиб, уларнинг оила аъзолари муаммолари ўрганилди. 

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Жумладан, Пахтакон махалласида яшовчи фуқаро Рузиева Зарифани турмуш ўртоғи Россия федерациясида ишлаш учун кетганлиги хозирги кунда ўзи ишсизлиги сабабли апрел ойидан хақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилди. Гулбулоқ маҳалласида яшовчи Казбекова Майрамнинг турмуш ўртоғи Россия федерациясига ишлаш учун кетганлиги хозирги кунда қизи ишсизлиги туфайли ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида тикув машинкаси субсидия асосида ажратилишини сўраб мурожаат қилди. Субсидия ажратилишида талаб этиладиган ҳужжатларни Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига топшириш тушунтирилди. Иттифоқ маҳалласида яшовчи Низомиддинов Шарофнинг акаси Шарофиддинов Ғуломжон  Россия федерациясига ишлаш учун кетганлиги хозирги кунда оилавий шароити оғирлиги кредит асосида уй жойини таъмирлашда ёрдам сўраб мурожаат этди. 

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page