Сайхунобод туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

Сайхунобод туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди


Бугун давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди борки, раҳбарлик қилаётган ташкилоти ва аҳоли ўртасида юзага келган бўшлиқни тўлдириш, халқ билан яқин бўлишга интилиб, мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланмоқда.

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ва албатта, бу ўз самарасини бермоқда. Ҳафтанинг ҳар жума куни Сайхунобод тумани ҳокими Фаррух Ўктамжонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида ўтказилиб келинаётган фуқаролар қабулида ҳам ҳар бир мурожаатга диққат билан эътибор қаратиб келинмоқда. Қабулларда туманимиз аҳолиси ўз муаммолари ва таклифлари юзасидан туман ҳокимига мурожаат этишди. Бугунги ўтказилган қабулда ҳам туман ҳокими 20 нафардан ортиқ фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Қабул жараёнида ечими қулай бўлган мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Айрим мурожаатлар бўйича амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ечимини ўрганиш ва ҳал этиш учун вақт талаб қиладиган муаммолар юзасидан эса масъул шахсларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page