Сайхунобод туманида ҳоким ёрдамчиларига компютер жамланмалари топширилди

Сайхунобод туманида ҳоким ёрдамчиларига компютер жамланмалари топширилди


Тумандаги 19 та маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчилари ўз фаолиятларини олиб боришмоқда,

ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ҳар бир ҳоким ёрдамчисига туман ҳокимлиги томонидан замонавий компютер жамланмалари топширилди. 

Албатта, халқимизда «Иш қуролинг соз бўлса – машаққатинг оз бўлур», деган нақл бор. Энди замонавий компютер жамланмаларини олган ҳоким ёрдамчилариниг иш фаолиятида унум, самара ва тезкорлик бўлади.


Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page