Муносабат: “Аёллари эъэозланган юрт”

Муносабат: “Аёллари эъэозланган юрт”

sv

Баҳорнинг илк кунида Муҳтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорни имзолади. Ушбу қарор хотин-қизларимизнинг ҳаётида тарихий воқеа бўлди десак муболаға бўлмайди. Ушбу қарор хотин-қизларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътиборнинг яна бир кўринишидир.

Қарорда оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб

-хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш;

-гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш;

-ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш;

-турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаш;

-оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни «Аёллар дафтари» орқали манзилли қўллаб-қувватлаш;

-жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш;

-оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлик даражасини ошириш каби вазифалар белгиланганлиги бизларни қувонтирди.

Юртбошимиз томонидан хотин қизларни қўллаб қувватлаш юзасидан қабул қилаётган ҳар бир қарорлари негизида хотин-қизларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш давлат ва жамият қурилишида ўзбек аёлининг ҳам ўзига хос беқиёс ўрни бор эканлигини номойиш этиш сиёсати ётибди.

Бугунги ўзбек аёли ўзларига кўрсатилаётган эътибор, эътироф ва берилаётган имкониятлар учун юртбошимиздан ниҳоятда миннатдор. Бу эътибор ва эътирофга биз аёллар ўзимизнинг турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиш билан биргаликда  юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган мард, содиқ ва фидокор фарзандларни тарбиялаш билан “лаббай” деб жавоб берамиз.


ЎҒИЛОЙ БУРХАНОВА

Сайхунобод тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси


Report Page