12

12

Kholiddin

Буюк мақсадлар сари интилар экансиз, йўлингизда учрайдиган тўсиқлар ҳар доим ҳам қўcрқинчли ва хатарли бўлавермайди. 

Баъзида, аксинча, ғоят ёқимли ва ўта жозибадор тўсиқларга учрайсизки, нафсингиз сизга уни тўсиқ эмас, курашлар чарчоғидан тин олмоқ учун берилган осойишталик ва неъмат дея ишонтирмоқчи бўлади.

Бинобарин, орзуларига етолмай қолганларнинг аксари хатарлар сабабли эмас, мана шундай чалғитувчи тўсиқлар сабабли ярим йўлда қолиб кетганлар. 

Бу формулани ҳар қандай орзуга тушириб кўрсангиз бўлади. Бой бўлиш орзуси, катта тижоратчи бўлиш орзуси, буюк олим, буюк спортчи ёки етук сиёсатчи бўлиш орзуси, ҳар биридан сизни чалғитувчи ширин тўсиқлар бор. Мақсадга эришиш учун бу каби чалғитувчи тўсиқларни ўз вақтида фарқлай олишимиз лозим.

Report Page