Сайхунобод туманидаги " Янги ҳаёт " маҳалласида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

Сайхунобод туманидаги " Янги ҳаёт " маҳалласида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда


Sv

Сирдарё вилоят прокур ўринбосари Шухрат Хусенов, Сайхунобод туман ҳокими Фаррух Ўктамжоновлар бошчилигида туманнинг мутасадди ташкилот идора маъсуллари билан биргаликда тумандаги оғир маҳалласи бўлган “Янги хаёт” МФЙда ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

Маҳаллада жорий йилда инвестиция дастури доирасида 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти хамда тадбиркорлар томонидан 10 та икки қаватли савдо доконлари ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари қурилиши режалаштирилган. Қолаверса ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун сунъий футбол майдончаси ва “Work Out” қурилиши белгилаб олинган бўлиб, режалаштирилган ер майдонлари аукцион савдоларига киритилди.

Махаллада аҳолига қулайлик яратиш мақсадида режалаштирилган 840 метр пиёдалар йўлаклари қурилишидан 60 метри қисми қуриб битказилди.

Ижтимоий химояга мухтож хонодонлар томорқасига 10-15 тадан жами 1000 туп мевали дарахтлар экилди. Кўча бўйларини ободонлаштириш мақсадида 3000 га яқин манзарали дарахт кўчатлари экилди. 

Шунингдек, туман электр корхонаси ходимлари томонидан 2 дона янги трансформатор пункти ўрнатилди, 2 та трансформатор пункти таъмирланди. 90 дона яроқсиз ҳамда қўл бола симёғочлар янгисига алмаштирилди ва 4100 метр замонавий изаляцияли кабель тортилди.

"Янги ҳаёт" маҳалласида бугунги кунда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.


Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Report Page