"Маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди 

"Маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди 


Оқолтин туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинида "Маҳаллабай" ишларини ташкил қилиш бўйича масъул раҳбарлар бириктирилиб, янги тизим бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва тўсиқларни бартараф қилиш, маҳаллалардаги камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини ишга жойлаштириш, аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган ишсизлар бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда хизмат кўрсатиш турларини жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва аҳолининг турмуш тарзини яхшилашдан иборатдир.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда бириктирилган ишчи гуруҳлари томонидан олиб борилган ишлар муҳокама қилиниб мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш белгилаб олинди

Report Page