1122

1122



Ассалому алайкум қадрли ҳамюртлар, ҳурматли Хонободликлар.


Бугун cизларга мурожаат қилишимдан мақсад, бутун дунёнинг долзарб масалаларидан бири бўлиб турган коронавирус пандемияси Ўзбекистонга ҳам кириб келгани ва унинг тарқалишини олдини олиш бўйича шаҳримизда олиб борилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда шаҳар аҳолисини карантин қоидаларига риоя қилишлари тўғрисида.


Президентимизнинг топшириғига асосан, Коронавирус инфекциясини тезроқ бартараф қилиш, карантин даврида фуқаролар хавфсизлигини ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида шаҳримизда тегишли соҳа вакиллари 24 соат мобайнида ўз фаолиятини олиб бормоқда.


Куни кеча Давлатимиз Раҳбари томонидан худудларда қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан, сиз азиз, меҳнатсевар шаҳримиз аҳолисига мурожаат қилмоқчиман...

 

Ҳозирги глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлашда қишлоқ хўжалиги энг кўп имкониятга эга соҳа ҳисобланади. Шундай экан, бугунги кунда барчангиз шаҳсий томорқаларингизни қаровсиз қолдирмаган ҳолда, ушбу ерлардан унумли фойдаланиб, мева-сабзавот ҳамда полиз экинларини етиштириб, ушбу маҳсулотларни нафақат ўз рўзғорингиз, балки ички ва ташқи бозорларга ҳам сотган ҳолда, оилавий даромадингизни оширишингиз мумкин. Шундай экан, сизларда ушбу карантин давридан унумли фойдаланишингизни сўраб қоламан.


Шунингдек, карантин даврида шаҳар аҳолисига қулайлик яратиш, уларни карантин қоидаларига риоя қилиб, уйларида ўтиришлари учун керакли шароитлар яратилиб, оилаларга кунлик эҳтиёжлари учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида, маҳаллаларда кўчма савдо дўконларимиз доимий равишда иш фаолиятини олиб бормоқда. Шаҳримиздаги ёшлар хозирда ойнайи жаҳон орқали бериб борилаётган online дарсларни ўз вақтида ўзлаштирган ҳолда, ўз билимларини ошириши, уларни назорат қилиш эса бевосита сиз ота-оналарга боғлиқлигини яна бир бор эслатмоқчиман.


Ҳозирги кунда карантин сабабли вақтинча ишламасдан уйда ўтирганларга моддий ёрдам бериш ва вақтинчалик ўзларини банд қилишлари учун уларни саноат корхоналарига ишга жойлаштириш ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишлари учун ер майдонлари ажиратиш режалаштирилган.


Шаҳримизда аҳоли учун озиқ-овқат, ун-ёғ маҳсулотлари етарли даражада мавжуд. Бозорларда эса нарх навони сунъий ошиб кетмаслиги ўзим бошчилигимда доимий равишда назорат остида.


Бундан ташқари, шаҳримизда коронавирус инфекциясини тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида марказий кўчалар, кўп қаватли аҳоли турар жойлари доимий дезинфекция қилиб келинмоқда. 

 

Хабарингиз бор, карантин даврида шаҳримизда ҳам бир қатор чекловлар ўрнатилган, хусусан, шаҳар ҳудудига кириш-чиқиш йўллари алоҳида назоратга олиниб, иккиламчи йўлларга чеклов ўрнатилди. Шаҳар ҳудудига киришнинг асосий йўлларига автомашина ва йўловчиларни санитария дезинфекцияловчи сенcорли махсус йўлакчалар ташкил этилди. ДСЭНМ ва мутасадди ташкилот ходимларидан иборат суткалик навбатчилик ташкил этилиб, хозирда уларнинг фаолияти узлуксиз давом этмоқда. Кўчаларда ниқобсиз юриш, икки ва ундан ортиқ ҳолда тўпланмаслик, савдо мажмуаларида оралиқ масофаларни сақлаш, шаҳсий автомашиналарни маҳсус рухсатномасиз бошқариш, турли йиғинлар ўтказмаслик, зарурат бўлмаган тақдирда уйдан чиқмаслик ҳамда шаҳар ташқарисига чиқмаслик.

Азиз Хонободликлар ушбу карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига эътиборли бўлиб, уйда қолишингизни сўраб қоламан. 


Ҳурматли фуқаролар, ушбу кўрилган чоралар, албатта аҳолимизнинг саломатлиги ва осойишталигини таминлаш мақсадида олиб борилаётганлигини яна бир бор ҳис этиб, қонун-қоидаларга қатъий амал қилишимиз зарур.

 

Азиз Хонободликлар!

Ўз вақтида қанчадан-қанча синовлар ва оғир кунларни бошидан кечирган халқимиз вазиятга тўғри баҳо бериб, ушбу синовларни ҳам мардонавор енгиб ўтишига ишонамиз! 

Эътиборингиз учун раҳмат!


ХОНОБОД ШАҲАР ҲОКИМИ

М.М.МАМАДАЛИЕВ

Хонобод шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

 Telegram (http://t.me/Xonobodpress) I Facebook (http://fb.com/xonobodshahar.hokimligi) I Instagram (http://instagram.com/xonobod_press) I YouTube (https://www.youtube.com/channel/UCdPvwg-z5rja8h88h6f5ifw) I Twitter (http://twitter.com/xonobodpress)I OK (https://ok.ru/xonobodshahar.matbuotxizmati)

Report Page