#МақолаЖАННАТДАН ТЎСУВЧИ ИЛЛАТ! Баъзи гуноҳлар фақат эгасига зарар беради. Аммо айрим гуноҳлар эса жамият тинчлигига рахна солади.Чақимчилик шундай иллатлардан биридир. Гап ташувчининг фитнаси, шайтон фитнасидан ҳам қўрқинчлидир.. https://t.me/RevgariyUZ

#МақолаЖАННАТДАН ТЎСУВЧИ ИЛЛАТ! Баъзи гуноҳлар фақат эгасига зарар беради. Аммо айрим гуноҳлар эса жамият тинчлигига рахна солади.Чақимчилик шундай иллатлардан биридир. Гап ташувчининг фитнаси, шайтон фитнасидан ҳам қўрқинчлидир.. https://t.me/RevgariyUZ

https://t.me/RevgariyUZ

Шофиркон тумани отинойисини Шахноза Рахмонов

#МақолаЖАННАТДАН ТЎСУВЧИ ИЛЛАТ! Баъзи гуноҳлар фақат эгасига зарар беради. Аммо айрим гуноҳлар эса жамият тинчлигига рахна солади.Чақимчилик шундай иллатлардан биридир. Гап ташувчининг фитнаси, шайтон фитнасидан ҳам қўрқинчлидир.Чунки шайтон одамни яширин васваса қилади. Аллоҳ таолони зикр этиб, шайтонни шарридан паноҳ сўраб, бу васвасадан қутилиш мумкин.Лекин чақимчи ундай эмас, сен билан гаплашади ва қўшиб-чатиб бошқаларга етказади. Оилаларни тўзғитади, акани укага душман қилади. Баъзан кишиларни бир-бирини ўлдиришигача олиб боради. Шу сабабли ҳам чақимчилик динимизда қаттик қораланади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: "Одамлар ўртасини бузиш учун гап ташиган одам жаннатга кирмайди. "(Муттафақун алайҳ).Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) сахобалардан ҳеч бири ҳақида ўзларига ёмон гап етказилишини ёқтирмасдилар: "Сахобаларимдан ҳеч бири бошқаси ҳақида менга хуш келмайдиган бирон нарса етказмасин. Мен сизларнинг олдингизга соғ қалб билан чиқишни хохлайман дедилар". (Абу Довуд).Чақимчини эшитиш, унга ишониш айни гунохга шерик бўлиш билан баробар. Чақимчига қулоқ солган одам ўзининг гаплари ҳам бошқаларга етказилишини унутмаслиги керак. Ҳасан Басрий насихат сўраган бир одамга шундай деган эканлар: "Шуни яхши бил, сенга бошқаси ҳақида гап олиб келган одам, сен хақингда ҳам бировларга чақимчилик қилади. Аллоҳ таоло барчамизни жаннатдан тўсувчи иллат чақимчиликдан ўз панохида асрасин. Шофиркон тумани отинойисини Шахноза Рахмонова



Report Page