Шароф Рашидов тумани Адлия бўлими томонидан "Президентлик сайлови - келажакни танлаш ҳуқуқи" мавзусида туман МФЙлари фаоллари иштирокида учрашув ўтказилди.

Шароф Рашидов тумани Адлия бўлими томонидан "Президентлик сайлови - келажакни танлаш ҳуқуқи" мавзусида туман МФЙлари фаоллари иштирокида учрашув ўтказилди.

Шароф Рашидов туман адлия бўлими, Жасур Соипов

Жорий йилнинг 24-август куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Адлия бўлими томонидан туманнинг 13- умумий ўрта таълим мактабида “Президентлик сайлови - келажакни танлаш ҳуқуқи” ва “Демократик давлатларда сайлов ва референдумларнинг ўрни” мавзуларида туман МФЙ раислари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Учрашувга Шароф Рашидов туман Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими хам қатнашди. Суҳбат давомида Адлия бўлими ходимлари ва Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ходимлари томонидан қуйидаги мавзулар қатнашчиларга ёритиб берилди. Жумладан:

 

1.   “Сайлов - келажакни танлаш ҳуқуқи”, “Демократик давлатларда сайлов ва референдумларнинг ўрни” мавзуларида маърузалар;

2.    “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-670-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун ва моҳият;

3.    “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5168-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони мазмуни ва моҳияти.

Тадбир сўнгида йиғилганлар билан сайлов қонунчилиги бўйича ўзаро савол-жавоб бўлиб ўтди.

Report Page