Оқолтин тумани Ички Ишлар бўлимида "Жаҳолатга қарши маърифат!" шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Оқолтин тумани Ички Ишлар бўлимида "Жаҳолатга қарши маърифат!" шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

https://t.me/oqoltin_yangiliklari


Маънавият ва маърифат маркази Оқолтин тумани бўлинмаси ташаббуси билан Жорий йилнинг 3 июл куни туман ИИБ да "Жаҳолатга қарши маърифат!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Оқолтин туман ҳокимлиги Дин Ишлари бўйича Қўмитанинг Оқолтин тумани бош мутахассиси Д.Мардиев ўз сўзида: Юртбошимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек – “Мамлакатимизда “Жаҳолатга қарши –маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноблик мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш кун тартибимиздаги доимий масалалардан бири бўлиб қолади”, деган фикрларига асосланиб, ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасидаги чуқур  ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётганлиги, диний экстремистик оқимларнинг асл мақсадлари, улар томонидан дунё ҳамжамиятига етказилаётган зарарлар, турли хил йўллар билан ёшларнинг онгини заҳарлашаётганлиги, ислом динида эса бу каби хунрезликлар доим қораланиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек тадбирда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахасиси У.Кенжаев хам ўз фикрларини билдириб ўтди.

Давра суҳбати сўнггида ИИБ ходимларини саволларга мутасаддилар томонидан жавоб берилди.

Тадбир сўнгида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасидан туман ИИБ га 8 номдаги китоблар тақдим этилди.

У.Кенжаев

Маънавият ва маърифат маркази Оқолтин тумани бўлинмаси мутахассиси 


Report Page