Бугун 8 июнь куни Сайхунобод туманида "Бир нуроний ўн нафар ёшга маъсул кўрик танлови бўлиб ўтди
June 08, 2022Бугун 8 июнь куни Сайхунобод туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92 сонли Қарори 5-банди “Бир нуроний - ўн ёшга масъул” тамойили асосида кўрик танловнинг Сайхунобод туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда 12 нафар МФЙ вакиллари иштирок этдилар.
Кўрик-танловни Сирдарё вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Нуроний жамғармаси вилоят бошқаруви раиси Абдиев Ўтбосар Рустамович кириш сўзи билан очиб, кўрик-танлов низоми билан иштирокчиларни таништириб, барчага муваффақиятлар тилади.