АМАЛИЙ-ТАКТИК МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

АМАЛИЙ-ТАКТИК МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

Forish tumani FVB xabarlari
Фориш тумани ФВБ

Қутқарувчи бўлиш учун инсон нафақат жисмонан соғлом, бақувват бўлиши, балки кучли билим ва амалий тажрибага эга бўлиши ҳам лозим. Ана шундагина аланга ичига қўрмасдан кириб, инсонлар ва моддий бойликларни ёнғин аталмиш офатдан бекаму-кўст қутқариш мумкин. Чунки, ёнғинни қачон, қаерда юзага келиши ва унда қандай вазият бўлишини ҳеч ким олдиндан айта олмайди. Шу сабабли ҳар бир қутқарувчи ўз устида мунтазам ишлаши, назарий ва амалий билимларини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаб бориши лозим. Ходимларда юксак қатъият ва мустаҳкам иродани шакллантиришда ёнғин ўчириш тактик машқ ва машғулотлар муҳим аҳамият касб этади. Чунки, машқ ва машғулотларда ёнғиндаги вазиятни тасаввур этиш ва олдиндан унга тайёргарлик кўриш имконияти бўлади. Бунда ходимларнинг мавжуд билим ва кўникмалари синовдан ўтказилиши билан бирга йўл қўйилган камчиликларни келгусида бартараф этиш имконияти туғилади.

Фориш тумани ФВБ

Ана шундай машғулотлардан бири Фориш тумани “Осмонсой” МФЙда жойлашган “Фарҳод” деҳқон бозорида ўтказилди. Дастлаб махсус ёнғин ўчириш автомобилларининг имкониятлари синовдан ўтказилиб, аҳоли кўп йиғиладиган масканларда ёнғин ўчириш тирсакли дастаклардан унумли фойдаланиш бўйича муҳим дарс бўлди. Кейин махсус ёнғин ўчоғида шартли ёнғин содир этилиб, ёнғин ўчириш бўлинмаларининг жанговар ҳаракатлари намойиш этилди. Кичик аланганинг қисқа муддатда ёнғинга айланиши, ёнғин ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари, жабрланган инсоннинг қутқарилиши ва ёнғинни ўраб олиниб, бартараф этилишида қутқарувчилар ўз уюшқоқлиги ва жамоавий ҳаракатланишини кўрстатиб беришди.

Тадбир сўнгида машғулот муҳокамаси ўтказилиб, унда машғулот давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларга эътибор қаратилиб, фидойилик кўрсатган ходимлар рағбатлантирилди.

Тадбир юқори савияда ўтказилиб, машғулот иштирокчилар учун ҳақаиқий маҳорат дарси бўлди.

Фориш тумани ФВБ
Фориш тумани ФВБ



Report Page