111

111


Шофиркон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш. Ҳакимов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини амалга ошириш юзасидан Шофиркон туман ҳокими раҳбарлигида доимий равишда ижтимоий иқтисодий ҳолатни ривожлантириш билан бир қаторда туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор штаби томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида сектор ҳудудидаги барча мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари тўлиқ дезинфекция қилинган бўлиб, қарорда назарда тутилган объектлар ёпилган ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Туман 1-сектор штаби томонидан сектор ҳудудида биринчи навбатда дори воситалари, тиббий ниқоб ва буюмларни аҳолига қатъий белгиланган нархларда етказиб берилишини таъминлаш, деҳқон бозор ва озиқ-овқат дўконларида нарх-наво сунъий ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида мазкур объектлар мунтазам равишда ўрганиб борилмоқда.

Туман ҳокими 1-сектор раҳбарининг ташаббуси билан Қўрғони Вардонзе МФЙ ҳудудида “Шофиркон деҳқон бозори”, “Шофиркон савдо комплекси” ҳамда “Дори-дармон” МЧЖлар томонидан арзонлаштирилган озиқ-овқат, кийим кечак, рўзғор буюмлари, хўжалик моллари, дори-дармон, антисептик воситалардан иборат арзонлаштирилган ярмарка ташкил қилинди.

Ўз навбатида 1-сектор ҳудудида сектор раҳбари томонидан картошка, пиёз, ун ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда транспорт воситаси ташкил қилган ҳолда озиқ-овқат дўконларига етказиб берилиши таъминланди.

Шунингдек, аҳолида томарқа маданиятини шакллантириш, сектор ҳудудида томарқаларда озиқ-овқат маҳсулотлари экилиши устидан назорат ўрнатилган.

Сектор раҳбари аҳоли томарқаларидан самарали фойдаланишнинг аҳволи билан танишиш мақсадида Қўрғони Вардонзе МФЙ да истиқомат қилувчи Салимов Мирқул, Акрамов Усмон ҳамда Ражабов Икром хонадонларига ташриф буюрди ва ушбу хонадон эгалари томарқа ерларидан самарали фойдаланаётганликларини гувоҳи бўлди. 

Бундан ташқари, сектор ҳудудидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка ёлгиз, ўта ночор фуқароларга сектор раҳбари, туман ҳокими ташаббуси билан гўшт, картошка, пиёз, ун, ёғ, макарон, шакар, гуруч ҳамда турли хилдаги ширинликлар, шунингдек, зарур тиббий воситалар спирт, тиббий ниқоб, тиббий қўлқоп, дизенфекцияловчи воситалар тақдим этиб борилмоқда.

Жумладан, ўрганилаётган куни 1-сектор Қўрғони Вардонзе маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган, касалманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар (Ҳаққулова Гулнора, Рўзиев Аҳрор, Бақоева Санобар, Садуллаев Темур, Бекчаев Аҳлиддин, Орипова Жамилалар) аҳволидан хабар олиниб, 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Бундан ташқари карантин даврида қийналиб қолган ишсиз фуқаро Очилов Баҳриддин онаси касаллиги туфайли дори-дармондан қарз бўлиб қолган ушбу фуқарога сектор раҳбари томонидан 250 минг сўм қарзларини тўлаши учун мул маблағи берилди.

Коммунал соҳани барқарор ишлашини таъминлаш борасида маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2 км ички йўл жорий таъмирланди. 704 та хонадонга ташима усулида махсус автомашинада тоза ичимлик суви етказиб берилди. Шофирконгаз филилиали томонидан GMP N-3-10/228 РДУ-200 юқори босимли, GMP N-3-10/231 РДНК-400 ўрта босимли газ тақсимлагичлар техник кўрикдан ўтказилди. Туман электр тармоқлари томонидан тарнформатор таъмирланиб эскирган электр симлари янгисига алмаштирилди. 

Шофиркон туманида Ғиждувон, Пешку, Вобкент туманлари билан чегарадаги блок постлари туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ИИБ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан мунтазам равишда назоратга олинган бўлиб ҳар бир автомашина ва фуқароларнинг мақсадсиз кириш ҳолатлари ўрганилиб карантин қоидаларини бузган ҳолда мақсадсиз кўчага чиқилган ҳолатлар аниқланган тақдирда тегишли тартибда қонуний чора кўрилмоқда. 

Қолаверса фуқаролар йиғини ҳудуди ва сектор бўйлаб кенг қамровли дезинфекция тадбирлари олиб борилмоқда.

Қўрғони Вардонзе МФЙ ҳудудидаги чиқиндилар 2 та махсус машина ёрдамида тозаланди.

Шофиркон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А. Эльбеков

   3-сектор раҳбари А.Эльбеков томонидан туман марказига кириш йўлларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат олиб бориш тартиби билан танишиб, каринтин даврида автомашинада мақсадсиз ва рухсатномасиз ҳаракатланиб келаётган фуқароларни аниқлаб, автомашиналарни жарима майдончасига киритиб қўйиш бўйича топшириқ берди. 

3-сектор раҳбари А.Эльбековлар томонидан сектор ҳудудидаги Маҳаллақози МФЙ Маҳаллақози қишлоғида жойлашган ЯТТ Ҳамидова Мафтунага тегишли озиқ-овқат дўконидаги махсулотлар нарх-навоси ва карантин қоидаларига риоя қилиши билан танишди.  

3-сектор раҳбари А.Эльбековлар томонидан сектор ҳудудидаги Маҳаллақози МФЙ Маҳаллақози қишлоғида жойлашган Нарзиева Кумуш Ахадовнага қарашли “Гавҳар Диёрбек Болизода” МЧЖ озиқ-овқат дўконидаги махсулотлар нарх-навоси ва карантин қоидаларига риоя қилиши билан танишди.  

3-сектор ҳудудидаги Маҳаллақози МФЙ Махаллақози қишлоғида яшовчи Сайфуллаев Шахобиддин Шукуровичга ва Шодиев Дилмурод Шукуровичларнинг ҳолидан хабар олиниб озиқ-овқат махсулотлари берилди, шунингдек сектор раҳбарининг ташабусси Д.Шодиевнинг томарқасига жамоатчилик асосида ишлов берилиб полиз экинлари экилди.  

Маҳаллақози МФЙ Қалаврон қишлоғида яшовчи Қиличев Фарходнинг хонадонидаги томарқаси ўрганилди. 

Маҳаллақози МФЙ Қалаврон қишлоғи Очилова Мавлуданинг хонадонидаги томарқаси ўрганилди.  

Маҳаллақози МФЙ Қалаврон қишлоғи Очилов Қиёмнинг хонадонидаги томарқаси ўрганилди.  

Маҳаллақози МФЙ Қалаврон қишлоғи Очилов Аминнинг хонадонидаги томарқаси ўрганилди.  

    

        Маҳаллақози МФЙ Қалаврон қишлоғи Қукдратов Қилич, Зиёев Очил ва Рустамов Искандарларнинг хонадонларидаги иссиқхоналарида етиштирилаётган полиз экинлари билан танишди. 

Маҳаллақози МФЙ Қалаврон қишлоғи Рашидов Садуллонинг хонадонидаги томарқаси ўрганилди.  

Сектор раҳбарининг ташабусси билан ҳудудга ичимлик суви ташувчи техникалар жалб этилиб аҳолига ичмлик суви тарқатилди. 

Махаллакози МФЙ ҳудудидадаги 7 дона трансформатор пунктлари мавжуд бўлиб, Махаллақози кишлоғидаги 3 та, Қаравлан қишлоғидаги 1 дона трансформатор пунктлари автомат контактлари қотириб созланди. 

3-сектор раҳбари А.Эльбеков ва вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Ж.Болтаевлар туманнинг Бобоато МФЙ ҳудудидаги аҳолининг дала томарқаларини ўрганишиб, меъёридан ортиқ экилган бедапоялар бузилиб полиз экинлари экиш ишларини амалга оширишди.  

3-сектор раҳбари А.Эльбеков ва вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Ж.Болтаевлар тумандаги Қўрғони Вардонзе МФЙ ҳудудида ярмарка ташкил этилишида иштирок этишди. 

3-сектор раҳбари А.Эльбеков ва вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Ж.Болтаевларнинг ташабусси билан Қўрғони Вардонзе МФЙ ҳудудидаги ички йўлларнинг носоз ҳолга келиб қолган қисимлари таъмирланди.  

Туман ДСИ раҳбари Ҳ. Абидов, 4-сектор бошлиғи


Шофиркон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.












Report Page