11.03.2022

11.03.2022

Ибратли ҳикоя


БОЙЛИК ЭГАСИНИ ТОПДИ

Басралик бир савдогар Чин (Хитой) мамлакати томон сафарга тайёргарлик кўраётганида бир қария унинг кемасига яқинлашиб илтимос қилиб қолди:

Эй хожа, ҳузурингизга бир хизмат билан келдим. Мана бу қопдаги қалайини денгиз ўртасига борганингизда сувга ташлаб юборсангиз, шояд қилган назрим қабул этилса!

Савдогар мўйсафиднинг кимлигини суриштириб билгач молини олиб колди. Аммо кемаси денгиз ўртасига еттанида тўфон кўтарилиб, мўйсафиднинг илтимосини унутди. Чинга етиб бориб, савдони бошлаб юборганида бир йигит ёнига келиб сўраб қолди:

Басрада сифатли қалайи бўларди, мабодо олиб келмадингизми?

Шунда савдогар мўйсафид берган омонатни эслаб қолди ва: «Энди буни сотиб, пулига мол харид қилиб эгасига топширганим маъкқл кўринади» деган қарорда қалайи солинган қопни йигитга сотди.

Мўйсафиднинг укасидан қолган ёлғиз бир жияни бўлган экан. Аммо қария уни сира чиқиштирмас экан. «Сен ўлимимни кутиб юрибсан», деб шубҳаланаверганидан безор бўлиб, шаҳардан бош олиб кетган экан.

Савдогар қариянинг бирор меросхўри чиқиб қолар, деган илинжда Чиндан келтирган молни етти юз динорга сотиб, пулини асраб қўйди. Орадан кўп ўтмай, Чин мамлакатидан ундан қалайи сотиб олган йигит қайтиб келиб қолди:

Мен сиздан сотиб олган қалайини уйда синдириб кўрсам, ичидан мана бу олтин чиқди. Мен сиздан олтин эмас, қалайи сотиб олганман, шунинг учун бу олтинлар менга ҳаром. Омонатни ўзингизга топширай, деб ортингиздан изма-из келдим, - деди. Шунда савдогар «у қалайи ҳам меники эмас эди», деб, бўлган воқеани гапириб берди. Ҳаммасини тушунган йигит кулиб изоҳ берди:

Ўша мўйсафид менинг ёлғиз амаким эдилар. Бойликни сувга ғарқ қилишдан мақсадлари мени меросдан маҳрум қилиш эди. Аммо Аллоҳ менга насиб қилган экан, турли восита ва сабаблар орқали менга етказди.

Йигитнинг чиндан ҳам мўйсафиднинг жияни экани тасдиқлангач, савдогар унга етти юз динорни ҳам бериб:

Сен ҳаромдан пархез қилдинг, Аллоҳ сенга ҳалол бойлик ато қилди, деди.

Report Page