11.03.2022

11.03.2022


СВТБ


Сирдарё вилояти транспорт соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот

Вилоятда жами 373 та йўловчи бекатлари мавжуд бўлиб, шундан   19 таси туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига, 109 таси хусусий тадбиркорга, 245 таси давлат автомобиль йўллар қўмитасига қарашли бўлган йўловчи бекатлардир.

Сирдарё вилоятида жами 419 та автомобилда юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома (лицензия)га эга бўлган автотранспорт корхоналари (ЯТТлар) мавжуд.

 Шундан: 164 та халқаро юк ташиш,

63 та йўловчи ташиш,

338 та ЯТТ (ПФ-5108 га асосон йўналишсиз такси),

5 таси аралаш фаолият, яъни юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келишмоқда.

Халқаро юк ташиш фаолияти билан шуғулланаётган корхоналар сони 18 тани ташкил этади.

2021 йилнинг 31 декабрь ҳолатига, тегишли фаолиятни амалга ошириш учун 452 та лицензия, 2021 дона лицензия варақалари берилиб, 134,735,600.00 сўмлик йиғим ва 684,200,298 сўм 89 тийин  давлат божи ундирилган.

2021 йилда 5та янги автобус йўналиши очилган бўлиб, 1 та узоқ йиллардан буён ишламай турган автобус йўналишида қатновлар тикланган.  


Сирдарё вилояти Транспорт бошқармаси Ахборот хизмати









Report Page