Ижтимоий тармоқлар орқали "Дўстлик маҳалласидаги еримда қурилиш қилиш учун  ва кредит олишда амалий ёрдам сўрайман,раҳбарлар томонидан тўсқинлик қилинмоқда” мазмунида тарқалган хабар юзасидан

Ижтимоий тармоқлар орқали "Дўстлик маҳалласидаги еримда қурилиш қилиш учун  ва кредит олишда амалий ёрдам сўрайман,раҳбарлар томонидан тўсқинлик қилинмоқда” мазмунида тарқалган хабар юзасидан


Мурожаатда кўрсатиб ўтилган фуқаро Ш.Тўраевага тегишлилиги айтилаётган  Дўстлик маҳалласи Теракзор кўчасидаги ер майдони туман ҳокимининг 2009 йил 19 январдаги 36-сонли қарори билан фуқаро Маллабоева Зайнабга савдо дўкони қуриш учун ажратилан:

Туман ҳокимлиги қошидаги Ишчи гуруҳининг 2018 йил 10 август кунги далолатномасига кўра Маллабоева Зайнабга савдо дўкони қуриш учун ажратилган ер майдони мақсадли фойдаланилмаганлиги, ер майдони қаровсиз қолиб ташландиқ ҳолатга келиб қолганлиги сабабли, “Ер кодекси”нинг 4-боб 36-модда 1-қисм 10-бандига асосан (қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши белгилаб қўйилган) ушбу ер майдони туман ҳокимлиги захирасига олиниб, ташаббускор тадбиркорларга мақсадли фойдаланиши учун ажратилиши тавсия этилган:

Оқолтин туман ҳокимининг 2018 йил 16 августдаги 973-сонли қарори билан,

“Оқолтин туман ҳокимининг 2009 йил 19 январдаги  Сардоба қўрғони Аблезов кўчасидаги фойдаланишда бўлмаган ердан савдо дўкони қурилиши учун ер майдони танлаш тўғрисида”ги 36-сонли қарори бекор қилинганлигини, ушбу ер майдонига мурожаатчи Ш.Тўраеванинг эгалик қилиш ҳуқуқи мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.

Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page