Ёшлар муаммолари - доимий назоратда.

Ёшлар муаммолари - доимий назоратда.



Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Ёшларни қўллаб қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва жамият ҳаётида ўз ўринлари топишга кўмаклашиш мақсадида.»Ёшлар:1+1» лойиҳаси доирасида ташкиллаштирилган «Тадбиркорлик асослари» ўқув курсларида қатнаган ёшларнинг муаммоларни ўрганиш ва уларни тизимли ҳал этиш мақсадида телеграмм меcсенжирида «Тадбиркор фикри & Ёшлар 1+1» гуруҳи ташкил этилди.

🔹 Мазкур гуруҳ вилоятда тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшларни фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида дуч келаётган муаммо ва бюрократик тўсиқларни қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиб ҳал этиш мақсадида яратилган.

🔸 Гуруҳга юборилаётган ҳар бир мурожаат рўйхатга олиниб, тизимли равишда тегишли ташкилотларга йўналтирилиб қисқа муддатда натижаси бўйича мурожаат муаллифига маълум қилинади.

🔸 Ташкил этилган гуруҳда туман тижорат банк раҳбарлари ва барча вилоят масъул ташкилот раҳбарлари гуруҳдаги мурожаатларга шахсан жавоб бериб тегишли тартибда ҳал этилмоқда.

🔻 Мазкур гуруҳга юборилган ҳар бир мурожаат Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошлиғи У.Пардаев ва Қашқадарё вилоят ҳокими биринчи ўрин босари Н.Эркаев томонидан шахсан назоратга олинган.


Report Page