Оқолтин касб-ҳунар мактабида "Экстремизм, терроризм барқарорлик ва ижтимоий хавфсизликка таҳдид" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Оқолтин касб-ҳунар мактабида "Экстремизм, терроризм барқарорлик ва ижтимоий хавфсизликка таҳдид" мавзусида давра суҳбати ўтказилди


Сирдарё вилоятида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг  11 феврал куни Оқолтин тумани касб-ҳунар мактаби ўқитувчи ва ўқувчи ёшлари билан "Экстремизм, терроризм барқарорлик ва ижтимоий хавфсизликка таҳдид" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида туман бош имом хатиби М.Исмолилов, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси А.Усанов, "Ёшлар Иттифоқи" туман Кенгаши раиси М.Абдуллаев ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Юлдашевлар иштирок этиб, маъруза қилишди. Тадбир сўнгида "Хужрадаги зулмат" номли фильм намойиш этилди.

Нуриддин Юлдашев,

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари 


Report Page