11-01
👉https://t.me/sirvilkommun
👉https://t.me/sirvilkommun
Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида 2020 йилнинг 14 февраль кунидаги йиғилиши.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликда
2020 йилнинг 13 февраль кунги бошқарма бошлиқлари иштирокидаги видиоселектордаги берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан, Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Б.Саматов раҳбарлигида жорий йилнинг 14-феврал кунида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Сирдарё вилояти “Ягона хисоб-китоб маркази” ДУКлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими Сирдарё вилояти Таъмирлаш тиклаш ДУК раҳбар ходимлари, туман ва шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлим бошлиғи ва мутаҳассислари, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг тегишли бўлим бошлиқлари иштирокида катта йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқарма бошлиғи Б.Саматов сўзга чиқиб худудларда комплекс ривожлантириш, ахолига муносиб турмуш шароитларини яхшилаш борасидаги мухим вазифаларни белгилаб берганини такидлаб ўтди.


- Кун тартибидаги учта масала.
- Мажбурий бадаллар тушум режасининг бажарилиши ва Ширкатларнинг дебиторлик қариздорлиги.
- 2020 йилга белгиланган дастурлар (“Куз-қиш”, “Обод қишлоқ” хамда “Обод махалла”)ни шакиллантириш бўйича;
- Иссиқлик тизимини яхшилаш масалалари тўғрисида.
Йиғилишга туман ва шахар бўлим бошлиқлари кун тартибидаги масалалар юзасидан хисоботи эшитилди.

Йиғилишда “Ягона хисоб-китоб маркази” ДУКлар фаолияти ривожлантириш, туман ва шаҳар бўлимларида юзага келаётган муаммо ва камчиликлар уларни бартараф этиш юзасидан бошқарманинг тегишли масъул ходимлари мунозараларини билидириб, туман ва шахар бўлимларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар белгилаб берилди.


👉https://t.me/sirvilkommun