Бугун 3-январ куни Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари, "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида" 2019 йил 7 ноябр кунидаги тасдиқланган ЎРҚ-581-сонли қонун бўйича ўқиш ташкил қилинди.
https://t.me/sirvilkommun
Бугун 3-январ куни Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари, "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"
2019 йил 7 ноябр кунидаги тасдиқланган ЎРҚ-581-сонли қонун бўйича ўқиш ташкил қилинди. Ушбу қонунни ўрганиш ва ўқиш бўйича хар душанба кунида ўтиш белгиланган. Қонунни ўрганишда вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси хуқуқшуноси А.Байқулов янги қонунни хар битта боби бўйича ўқиш ташкил қилиниб, қонунни батафсил тушунтириб бермоқда. "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги қонун 9та боб, ва 56 моддадан иборат бўлиб, қонунни 1-боби. Уммумий қоидалар, 8 та моддадан иборат бўлиб, "Ушбу қонуннинг мақсади", "Ушбу қонуннинг амал қилиш сохаси", "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги қонун хужжатлари", "Кўп квартирали уйларни бошқаришнинг асосий принциплари", "Кўп квартирали уй", "Умумий мол мулк", "Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси" ва "Кўп квартирали уйни бошқариш усули" каби моддалари билан батафсил тушунтириб бермоқда. Бу қонунни ўрганиш ва ўқишда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг ходимлари фаол иштирок этмоқда.