1001

1001

qora muz

Бир инсон Айиқ билан дўстлашди. Яқинлари унга Айиқ билан дўстлашма, минг садоқатли бўлсин, барибир ақлсиз ҳайвон у, дейишди. У эса, буларга аҳамият бермай, Айиқ билан дўстлигини давом эттирди.

  Инсон ўрмонда Айиқ билан сайр қилиб юраркан, Айиқ Инсонни турли йиртқичлардан ҳимоя қилиб юрарди. Бир жойга етганда Инсон "Мен чарчадим, бироз дам олай", деди ва ётиб ухлаб қолди. Айиқ дўстини қўриқлаб, тепасидан кетмади.

  Бир пайт Инсонни пашша талай бошлади. Айиқ бир ҳайдади, икки ҳайдади, фойдаси бўлмади. Пашша Инсоннинг пешонасига қўнганда бир тошни олиб, пашшани мажақлаб ўлдирди...

  Ҳа, Айиқнинг нияти холис эди. Дўстига яхшилик қилмоқчи эди. Аммо, ҳайвон ҳайвонда, барибир...

  Баъзан яхши ниятда қилинган иш албатта яхши натижа беравермайди. Яхши ниятга озгина фаросатни қўшасиз ва шундагина яхши натижани оласиз.

Базан билиб билмай хатога йол куямиз .

1001 🐼



@med_StudentsTMA


Report Page