Оқолтин туманида “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Давлат дастурига оид семинар бўлиб ўтди

Оқолтин туманида “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Давлат дастурига оид семинар бўлиб ўтди


Оқолтин туман ҳокимлиги мажлислар залида «Юксалиш» умумиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Дилшунос Абдуллаева иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги тараққиёт стратегияси тўғрисида«ги Давлат дастурига оид тарғибот-ташвиқот учрашуви бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокимлиги ходимлaри, ташкилот-корхона раҳбарлари, депутатлар иштирок этди.

Юртимизнинг келажаги ва халқ манфаатини кўзлаган ҳолда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Давлат дастури 2022 йил 28 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди. Мазкур концептуал ҳужжатда ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон қилиб олинди.

Хусусан, унда амалга ошириладиган энг устуворвазифалар қилиб қуйидагилар белгиланди:

– эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлаш;

– адолат ва қонун устуворлиги

– халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлаш;

– миллий иқтисодиётни ривожлантириш;

– адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

– маънавий ва маърифий соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш;

– глобал муаммоларнинг миллий ва минтақавий даражадаги ечимларини топиш;

– тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Дилшунос Абдуллаева томонидан устувор вазифаларнинг ҳар бирга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мазкур вазифалар беш йил учун устувор йўналишларни белгилаб берар экан, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг олий қадрият эканлигини таъкидлаб ўтди.

Фармонда Ўзбекистонни кейинги 5 йилда ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналиши доирасида 100 та мақсадларга эришишга қаратилган ва 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган 398 та чора-тадбир назарда тутилаётган бўлса, ушбу чора-тадбирларни молиялаштиришга 2022 йилда умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард доллар миқдоридаги маблағлар ажратилиши белгиланган.

Report Page