“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари маҳаллабай ўрганилмоқда

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари маҳаллабай ўрганилмоқда


Фото: Халқ банки Оқолтин филиали

Оқолтин тумани 3-сектор ҳудудидаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида  яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган 81 нафар хотин-қизлардан  20 нафари ишсиз аёллар рўйхатга олинган. Булардан 6 нафар хотин-қизлар гўзаллик салони очиш, пазандачилик, тикувчилик фаолиятини бошлаш мақсадида кредит олиш истагини билдирган. АТ Халқ банки Оқолтин филиали ҳамда Обод маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари томонидан талабгорларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлар олиб борилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда ўзлари режалаштирган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ тавсиялар берилди. Ўрганишлар туманнинг ҳар-бир маҳалласида олиб борилмоқда.

Сохиба Ибодуллаева,

Халқ банки Оқолтин филиали бошлиғининг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўрибосари


Report Page